Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўйиндан ўқ чиқди! Қашқадарёлик йигит “ўйнашини” ўлдириб қўйди
16-04-2018 11:00 0 642 Рейтинг2 Чоп этиш

Ўйиндан ўқ чиқди! Қашқадарёлик йигит “ўйнашини” ўлдириб қўйди

Ўйиндан ўқ чиқди! Қашқадарёлик йигит “ўйнашини” ўлдириб қўйди

Танишув кунининг эртаси аёл йигитга қўнғироқ қилиб, уйига таклиф қилган.

11 апрель куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида нохуш воқеа содир бўлди.

Шу куни соат 10:00 ларда, Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Янгиобод қишлоғи фуқароси Ж.Нормўминов 40 ёшли аёл таниши Х.Мирзатуллаевани чавоқлаб ўлдирган. Ж.Нормўминов Тошкент шаҳар Учтепа туманининг Чилонзор даҳасида яшаётган эди.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, Муқаддам судланган Ж.Нормўминов Х.Мирзатуллаеванинг уйидаги жанжал вақтида уни бўйин, кўкрак ва қўлларига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада Х.Мирзатуллаева воқеа жойида вафот этган.

Ж.Нормўминов аёлни пичоқлаб ўлдиргани ҳақида ўзи ИИББ ходимларига хабар берган. Олиб борилган суриштирув-тергов вақтида айбланувчи фожианинг қандай содир бўлганлигини айтиб берган.

Унинг сўзларига кўра, аёл билан февраль ойида тасодифан танишиб қолган. Танишув кунининг эртаси М.Ж. йигитга қўнғироқ қилиб, уйига таклиф қилган. Кечки овқатдан сўнг спиртли ичимликлар истеъмол қилинган ва ўзаро суҳбат ётоқхонада янада яқинроқ кўринишда давом этган.

Шундан сўнг, аёл Н.Ж.га тез-тез қўнғироқ қилиб, алоқани давом эттиришни, йигит эса оиласи, икки нафар фарзанди борлигини айтиб, уни бошқа безовта қилмасликни сўраган. Бироқ шунга қарамай, М.Ж. йигитни тинч қўймасдан, бу ҳақда қариндошларига айтиб бериш билан қўрқитган.

Кейин эса барибир йигитнинг уй манзилини топиб, йигитнинг рақифасига улар ўртасида бўлиб ўтган воқеаларни сўзлаб берган. Шундан сўнг Н.Ж. ва турмуш ўртоғи ўртасидаги муносабат бузилган.

Ўша куни Н.Ж. уч фарзанднинг онаси бўлган М.Х.нинг уйига бориб, ундан яна бир бор ўзини ва оиласини тинч қўйишини сўраган. Бироқ, аёл йигитнинг уйига бормаслиги учун ундан доимий равишда уйига келиб туришини талаб қилган.

Агар йигит аёлнинг айтганига рози бўлмаса, оиласини бузиб ташлаш билан тахдид қилган. Оқибатда ўзини тутиб туролмаган Н.Ж.столдаги пичоқни олиб, аёлга бир неча бор зарба берган. Орадан бироз вақт ўтиб, Н.Ж. “102” га қўнғироқ қилиб, одам ўлдирганини айтган.

Ҳозирда ушбу вазият бўйича Бектемир туман прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари учрашишди

Бухорода газ баллони портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Самарқандда халқ таълими тизимидаги ўзгаришларга муносабат муҳокама қилинди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте