Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Эшак гўшти сотганга оғирроқ жазо йўқми? Яна бир фуқаро ҳибсга олинди
09-04-2018 13:25 0 894 Рейтинг1 Чоп этиш

Эшак гўшти сотганга оғирроқ жазо йўқми? Яна бир фуқаро ҳибсга олинди

Эшак гўшти сотганга оғирроқ жазо йўқми? Яна бир фуқаро ҳибсга олинди

Фарғона вилояти Данғара туманида эшак гўшти сотиб, тирикчиликни йўлга қўйган фуқаро аниқланди.
Фарғона вилояти Данғара туманида истиқомат қилувчи Содиқжон Ботиров қорамол олиб сотиш билан шуғулланган. Шу билан бирга у уйида қорамолларни сўйиб аҳолига гўшт сифатида ҳам тарқатиб келган. Бу ҳақда Muloqot TV телеканалида маълум қилинди.

Мўмай даромад уни жирканч йўлга бошлаган. Содиқжон Ботиров уйида эшакларни ҳам сўйиб, гўштларини турли савдо нуқталарига тарқата бошлаган.

Айбланувчи қорамол гўштига қўшиб сотиш учун икки бош эшакни сўйиб, унинг гўштини ҳам қорамолники, деб сотиб юборганини тан олди.

Данғара тумани ИИБ томнидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Содиқжон Ботиров эшак гўштларини ўзининг автомобилида олиб кетаётган вақтида қўлга олинди.

Мутахассислар эшак нўшти таркибида куйдирги, бруцеллез каби юқумли касалликлар борлигини таъкидлашган.

Телеканал тайёрлаган репортажда Қўқон шаҳар бош имом хатиби Абдумажид ҳожи Исақов ислом динида эшак гўштини мол гўштига аралаштириб сотиш жуда катта гуноҳ эканлигини айтиб, уни ҳалол дея билмасдан еган ва фарзандларига едирган одамларларнинг гуноҳи ўша гўштни сотган кишига бўлиши, демак, у киши минглаб одамларни гуноҳини бўйнига олгани ҳақида ислом илмидан далил келтирган.

Фуқаро Содиқжон Ботировга Маъмурий кодекснинг тегишли моддалари асосида жазога тортилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

2 ойлик келин ўз эрини дазмол шнури билан ўлдиртирди

“МЕҲР-2”: Ироқдан 64 бола юртимизга олиб келинди

Антиқа алдов фирибгарнинг ўзини темир панжара ортига равона қилди

expo
Боглиш маколалар