Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Туркманистон шимолида уйда суннат қилиш тақиқланди
23-03-2018 12:05 0 240 Рейтинг1 Чоп этиш

Туркманистон шимолида уйда суннат қилиш тақиқланди

Туркманистон шимолида уйда суннат қилиш тақиқланди

Туркманистон шимолий минтақаси расмийлари уйда суннат қилувчи шахсларга нисбатан огоҳлантирувчи чоралар кўра бошлади.

Сўнгги ойларда Дашўғузда полиция ва миллий хавфсизлик хизмати ходимлари табибларни ушламоқда ва уларни уйда болаларни суннат қилиш тақиқланганидан огоҳлантирмоқда. Акс ҳолда улар жаримага тортилади. «Агар биз сизлардан бирортангиз суннат билан шуғулланаётганингизни эшитиб қолсак, биринчи галда 3000 манат (МБ курси бўйича $857) миқдорида жаримага тортиласизлар, агар-да яна такрорланадиган бўлса, қамоққа жўнатамиз, дейишди», – дея хабар берди Оқтепа туманида истиқомат қилувчи ва уйда табиий гиёҳлар билан даволашни йўлга қўйган киши.

Шу билан бирга минтақа расмийлари маҳаллий аҳолидан, бундан кейин фарзандларининг суннатини фақат давлат шифохоналарида амалга оширилишини талаб қилишмоқда. Дашўғуздаги манбаларнинг айтишларича, мазкур талаблар янгидан янги мураккабликлар ва харажатларнинг ошиб кетишига сабаб бўлади.

«Агар-да ўғлингизни давлат шифохонасида суннат қилмоқчи бўлсангиз, аввалдан кассага 30 манат тўлаш керак бўлади. Шундан сўнг қиймати 50 манатдан ошиб кетадиган дорилар рўйхати берилади, бу дориларни ўз ҳисобимиздан харид қилишимиз керак. Бундан ташқари жарроҳлик бўлимида суннат қилинадиган ўғлингизга оғриқни қолдирувчи наркозга ўхшаш укол солиниши керак, бу уколдан кейин фарзандингиз бир ой мобайнида ўзига келади. Бундан ташқари шифокор ўз хизмати учун 200 манат қўл ҳаққи олади. Табиблар суннат учун 100 манат олишар эди. Суннат учун қўшимча сарф-ҳаражатлар оила учун қимматга тушмоқда», – дейди Сапармират Туркманбаши туманида истиқомат қилувчи фуқоро.

Ўз фарзандларини уйида суннат қилмоқчи бўлган Дашўғуз аҳолиси қўшимча ҳаражатлар билан чекланиб қолмайди. Суннат қилиш учун барча шарт-шаритлар яратилган жарроҳлик бўлими Дашўғуз вилоятининг узоқ туманларида жойлашган, у ерга бориш учун айрим фуқоролар юз километрлаб масофани босиб ўтиши керак бўлади.

Ўтган ҳафтада Дашўғуз вилоятининг Оқтепа туманида уйида суннат қилган пенсиядаги уролог- жарроҳ хуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Унинг иши судга оширилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари учрашишди

Мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича 110 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди

Бухорода газ баллони портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Самарқандда халқ таълими тизимидаги ўзгаришларга муносабат муҳокама қилинди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте