Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Вафодор ит ўн йил ўтиб собиқ эгасини йўқлаб келди
12-02-2018 15:37 0 438 Рейтинг0 Чоп этиш

Вафодор ит ўн йил ўтиб собиқ эгасини йўқлаб келди

Вафодор ит ўн йил ўтиб собиқ эгасини йўқлаб келди

АҚШнинг Пенсильвания штатида яшовчи Сьюрвелдлар оиласининг Эбби лақабли ити ўн йил олдин йўқолиб қолган эди. Шу ҳафтанинг бошида ўша ит бир вақтлар яшаган уйига яқин ҳудудда пайдо бўлиб қолди деб хабар берди uza.uz

Вафодор жонивор ўз эгаларини излаб келган ҳойнаҳой, деб ёзадиРИА Новости WCPO канали тарқатган хабарга асосланиб.

Маҳаллий ёрдам кўрсатиш маркази Эббининг бўйин тасмасидаги микрочипдан унинг Сьюрвелдлар оиласига тегишли эканлигини аниқлаган.

- Эбби кўринишидан соғлом, уни шунча йил давомида кимдир яхшилаб парвариш қилган, - дейди Сьюрвелдлар оиласи аъзолари.

Энг қизиғи, Эбби ҳали ҳам собиқ эгаларининг буйруқларини ёдидан чиқармаган экан.

Эббининг уйга қайтиши оилага катта қувонч олиб келди. Фарзандларига болалик хотираларини эслатган жонивордан оила бекаси Дебра Сьюрвелд жуда миннатдор.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*