Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Маросим пайтида бутларга қурбонлик учун қотиллик ёки Мултонлар иши
19-01-2018 11:56 0 754 Рейтинг0 Чоп этиш

Маросим пайтида бутларга қурбонлик учун қотиллик ёки Мултонлар иши

Маросим пайтида бутларга қурбонлик учун қотиллик  ёки Мултонлар иши


Бизга тарихдан нималар содир бўлганлигини баъзан биламиз, баъзан билмаймиз. Ўтмишга бир назар солсак унда бўлиб ўтган воқеаларнинг сон-саноғи йўқ. Чунки ҳар қандай воқеа ва ходиса ўз-ўзидан келиб чиқмайди.
Бунга мисол: 1895-1896 йилларда дунё матбуотида катта шов-шувга сабаб бўлган “Мултонлар иши” бир гуруҳ удмурт деҳқонларига нисбатан диний маросим пайтида бутларга қурбонлик учун қотиллик содир этилганлик айблови билан боғлиқ эди.


1892 йилда удмуртларнинг Эски Мултон қишлоғидан узоқ бўлмаган жойда рус миллатига мансуб бошсиз одам жасади топилади. Ҳудудий полиция шу қишлоқда яшовчи бир нечта удмуртларни қотилликда айблаб ҳибсга олади.

Россиялик журналист В.Г.Короленко бу “полиция босқинчилар тўдаси” томонидан миллатлар ўртасида низо ўтини ёқиш мақсадида атайлаб уюштирилган жиноят, деган фикрга келади ва буни исботлашга маҳкам бел боғлайди.

У суриштирувни даставвал мултонликларнинг айбсиз эканлигини исботловчи далилларни излашдан бошлади. Бунинг учун ойлар, йиллар давомида маҳаллий аҳоли билан яшашга, уларнинг турмуш ҳаётини ўрганишга тўғри келди. Натижада, уларнинг ишончини қозониб, гувоҳлардан керакли маълумотларни олишга муваффақ бўлди.

Бу вақт давомида полициячиларнинг ерлик аҳоли билан ўта шафқатсиз муносабатлари, зўравонлиги ва босқинчилик кайфиятлари очила борди, айбланувчи ва гувоҳларни қаттиқ қийноққа солганлари маълум бўлди. 29 ой давом этган терговдан сўнг “Мултонлар иши” уч бора судда кўрилди ва 2 маротаба айбсиз инсонларни умрбод сургун жазосига тортиш билан якунланди.

Короленконинг жонига бир неча бор суиқасд уюштирилса-да, Короленко ўз касбига содиқ қолиб, орқага чекинмади. — “Инсонлар айбсиз ўлишмоқда. Бундан бошқа ҳеч нарсани ўйлай олмайман ва ўйлашга ҳаққим ҳам йўқ”, — деб ёзади Короленко “Русские ведомости” газетасининг бош муҳарририга.

Матбуот аралашуви ва журналистнинг саъйи-ҳаракатлари натижасида суд ишни қайта кўриб чиқади. Судда ҳимоячи сифатида иштирок этган Короленко удмурт деҳқонларининг айбсизлигини исботлашга эришади ва қотиллик полициячилар томонидан атайлаб уюштирилганлиги маълум бўлади.

В.Г.Короленко эса ўзининг касбий салоҳияти ва фидойилиги билан журналистика тарихининг олтин саҳифаларидан муносиб жой олди.
Инсон ва қонун газетасидан олинди
Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

expo
Боглиш маколалар