Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Деновда қарийб 9 тонналик «мегапалов» тайёрланади
07-01-2018 12:45 0 575 Рейтинг0 Чоп этиш

Деновда қарийб 9 тонналик «мегапалов» тайёрланади

Деновда қарийб 9 тонналик «мегапалов» тайёрланади


Сурхондарёлик ошпазлар қарийб 9 тонналик палов тайёрлаш ва дунёдаги энг катта палов рекордини янгилаш ташаббуси билан чиқди
Деновлик ошпазлар (Сурхондарё вилояти) дунёдаги энг катта паловни тайёрлаш бўйича рекордни янгилашни мўлжалламоқда. Маҳаллий ошпазлар қарийб 9 тонналик «мегапалов"ни тайёрлашга тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар қилди Денов ҳокимияти «Газета.uz"га.

8 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган O‘zbegim фестивалида Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари энг катта палов рекордини қайд этган эди. Паловнинг соф вазни 7360 килограмни ташкил этган эди, дея хабар бермоқда Газета.uz.


Янги рекордни Ватан ҳимоячилари куни (14 январь) муносабати билан ўрнатиш мўлжалланган бўлиб, таом 2000 ўринга мўлжалланган марказий стадионда тайёрланади.

«Деновлик ошпазлар қарийб 9 тонналик паловни тайёрлаб, рекордни янгилаш ташаббуси билан чиқишди. Туман ва вилоят ҳокимияти мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлади», — дея қайд этилди ҳокимиятдан.

Паловни тайёрлаш учун 46 нафар ошпаз жалб этилиб, 2000 кг мол гўшти, 250 кг қўй думбаси, 2200 кг гуруч, 3000 кг сабзи, 250 кг пиёз, 210 литр ўсимлик, 250 л зиғир ва 100 л кунгабоқар ёғи, шунингдек 70 кг туз, 240 кг нўхат, 100 кг майиз, 5 кг зира ва 5 кг қора мурч солинади.
Маҳсулотларнинг жами вазни қарийб 9 тоннани ташкил этади.
Таом аввалги рекорд ўрнатилган қозонда тайёрланади. Олмалиқ кон-металлургия комбинатида тайёрланган қозон диаметри 4,2 м, умумий вазни 8,8 тоннани ташкил этади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

“АрМИ-2019”: Халқаро армия ўйинлари иштирокини якуний натижаларига дақиқалар қолди

Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

expo
Боглиш маколалар