Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Олтиндан ясалган туфли мижозларга вертолётда етказилади
30-03-2017 06:41 0 686 Рейтинг1 Чоп этиш

Олтиндан ясалган туфли мижозларга вертолётда етказилади

Олтиндан ясалган туфли мижозларга вертолётда етказилади

Италиялик дизайнер Антонио Вьетри 24 қиротли олтиндан туфли яратди. У ишлатган олтин соф олтин бўлиб, 999-пробага мос келади.

Туфли қора ва кўк замшдан ҳамда чарм билан тикиб чиқилган олтин пластинкали элементлардан яратилган. Олтин элементлар безак эмас, балки пойафзалнинг асосий қисми сифатида қўлланган, деб хабар бермоқда Local нашри.

Дизайнернинг айтишича, у ўзининг Туриндаги устахонасида бу туфлини яратиш устида кўп изланиш олиб борган. Мижозлар олтиндан ясалган туфлида юришлари қулай бўлиши учун олтиннинг қаттиқлиги ва туфли чармининг қайишқоқлиги ўртасида тўғри нисбатни топиш катта машаққат талаб қилган.

Ҳар жуфт туфлида 230 грамм олтин бор бўлиб, туфли мижознинг товонларини 3D-сканерлаш технологияси ёрдамида буюртма бўйича тайёрланади.

Эркаклар учун мўлжалланган олтин туфлини 25 минг евродан харид қилиш мумкин. Аёллар туфлиси эса сотувда кейинроқ 30 минг евродан пайдо бўлади. Мижоз ўз буюртмасини қора лакланган қутида олади. Яна бир эътиборли жиҳати, туфли ўз эгасига вертолётда етказилади.

Бу антиқа туфлиларга Саудия Арабистони, БАА, Қатар ва Форс кўрфазининг бошқа давлатларидан бадавлат одамлар асосий харидорлар бўлиши тахмин қилинмоқда.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Самарқандда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга эгалик ҳуқуқини ўрнатиш акцияси қандай бормоқда?

Фақат тадбирлар орқали ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мумкин эмас

Мамлакат экспорт салоҳиятини оширишда "Ўзмиллийбанк"нинг тутган ўрни

Ҳаракат хавфсизлигида 10 кун

expo
Боглиш маколалар