Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Англашилмовчилик туфайли 21 йилини қамоқда ўтказди
27-02-2017 10:13 0 844 Рейтинг1 Чоп этиш

Англашилмовчилик туфайли 21 йилини қамоқда ўтказди

Англашилмовчилик туфайли 21 йилини қамоқда ўтказди

Италиялик Ангело Массаро 21 йиллик умрини панжара ортида ўтказгач, айбсизлиги маълум бўлди ва озодликка чиқарилди.

51 ёшли Массаро мамлакат жанубидаги Апулия вилоятида жойлашган Таранто шаҳрида амалга оширилган жиноятда айбдор деб топилиб, 24 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Массаро айбловни рад этган бўлса-да, унга бир хабарчи берган маълумот ва телефон суҳбатлари тингланганида қўлга киритилган “далиллар” асосида ҳукм чиқарилган.

Лекин орадан 21 йил ўтгач, Массаронинг ҳибсга олинишига сабаб бўлган телефон суҳбати янглиш тушинилгани маълум бўлди. Апулия вилоятига хос лаҳжада сўзлашган Массаро ўша телефон суҳбатида аёлига “юк” олиб кетаётганини айтган, лекин унинг “юк” маъносида айтган “muers” сўзи қайдларга “muert” (ўлик) дея киритилган.

Қолаверса, Массаро жиноят пайтида гиёҳвандликка қарши даволаниш учун шифохонада бўлган.

Ангело Массаро бу каби ҳолатга илк бора тушгани йўқ. 1991 йилда ҳам бошқа бир жиноят учун 21 йилга озодликдан маҳрум этилган. 1 йил қамоқда қолгач, айбсиз экани маълум бўлган ва озод этилган эди. Биринчи марта қамалганида ўша давр пулида 10 миллион лира (5 000 еврога яқин) товон пули олган Массаро бу сафар ҳам товон талаб қилишни режалаштирмоқда.

Оилали ва 2 фарзанднинг отаси Массаро бошига тушган ҳақсизликлар ҳақидаги саволга шундай жавоб берди:
“Ҳеч кимдан нафратланмайман, лекин хафаман. Фарзандларим улғайганини кўра олмаганим учун хафаман. Қамоққа олинганимда ўғлим Раффаеле 2,5 ёшда, Антонио эса 45 кунлик эди... Сабр қилган бўлсам, аёлим Патризиа сабабли сабр қилдим. У ҳамиша айбсиз эканимга ишонди”.
hilol.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қарор ва ижро: “Ҳар бир оила - тадбиркор”

Хориждаги ватандошларимизни ҳайратига солган “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди, АҚШдаги ифторлик - тарғибот тадбирлари ҳақида

812 минг доллар! ДХХ хорижга валюта олиб чиқиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳни қўлга олди

Ўзбекистонлик ўқувчи халқаро инглиз тили олимпиадасида ғолиб бўлди

expo
Боглиш маколалар