Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ БАА ҳукумати Марсга кўчиб кетиш режасини эълон қилди
16-02-2017 00:09 0 1067 Рейтинг1 Чоп этиш

БАА ҳукумати Марсга кўчиб кетиш режасини эълон қилди

БАА ҳукумати Марсга кўчиб кетиш режасини эълон қилди

Бирлашган Араб Амирликлари 2117 йилгача Марсда инсонлар яшай олиши учун шароитлар ҳозирламоқчи. Бу ҳақида Al Jazeera​ хабар бермоқда

“Марс 2117” лойиҳаси сешанба куни Дубай амири, БАА вице-президенти Шайх Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактум томонидан В дунё ҳукуматлари саммитида намойиш қилинган. «Ўзга сайёрага одамзод қадамининг етиб бориши инсонларнинг узоқ даврлардан бери орзуси бўлиб келган. Бирлашган Араб Амирликлари бу орзуни рўёбга чиқаришда дунёдаги барча уринишларни бошқаришни мақсад қилган», – деб айтган Дубай амири.

Муҳаммад ибн Рашиднинг таъкидлашича, БАА давлати фазони тадқиқ этиш соҳасига энг кўп маблағ сарфлаётган давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Витсе-президент “Марс 2117” лойиҳасини «келажак авлодлар мевасидан баҳраманд бўладиган ўсимлик уруғини қадаш»га қиёслаган. Маълум бўлишича, БАА ҳукумати лойиҳани амалга ошириш учун бир қатор халқаро илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик ўрнатган. Лойиҳада иштирок этишни истаган барча учун эшиклар очиқлиги маълум қилинган.

Лойиҳада «Қизил сайёра»га тезроқ етиб бориш учун транспортнинг янги турини такомиллаштириш, Марсда қурилажак шаҳар архитектураси, транспорт ҳаракати, озиқ-овқат ва энергия таъминоти бўйича дастур ишлаб чиқиш режаси кўзда тутилган. 2014 йилда БАА ҳукумати космик агентлик ташкил этиш ва 2021 йилгача Марс сатҳига илк қўнишни амалга ошириш режасини эълон қилган эди. “Марс 2117” лойиҳаси бўйича 2117 йилгача Марсда инсонлар истиқомат қила олиши учун шаҳар қурилиши режалаштирилган.
sof.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қарор ва ижро: “Ҳар бир оила - тадбиркор”

Хориждаги ватандошларимизни ҳайратига солган “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди, АҚШдаги ифторлик - тарғибот тадбирлари ҳақида

812 минг доллар! ДХХ хорижга валюта олиб чиқиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳни қўлга олди

Ўзбекистонлик ўқувчи халқаро инглиз тили олимпиадасида ғолиб бўлди

expo
Боглиш маколалар