Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Москвада 2 йил аввал туғруқхонадан ўғирлаб кетилган болакай топилди
15-01-2017 14:47 0 608 Рейтинг1 Чоп этиш

Москвада 2 йил аввал туғруқхонадан ўғирлаб кетилган болакай топилди

Москвада 2 йил аввал туғруқхонадан ўғирлаб кетилган болакай топилди

Матвей-Егорнинг биологик онаси ўғлининг топилганидан хабардор бўлгач, уни туғишни истамаганини, воз кечганидан афсус қилмаслигини айтмоқда.
Бундан 2 йил аввал, Москвадаги туғруқхоналарнинг бирида ўғил фарзанд кўрган аёл чақалоқдан воз кечди. Орадан кўп ўтмай болакай ўғирлаб кетилди.

Ўшанда фарзандли бўлганини, ҳатто, отаси ҳам билмайди, деб таъкидлаб, гўдагидан воз кечган аёл чақалоқни қидириш ишларига ҳам бош қўшмади.

Боланинг тақдири туғруқхона ишчилари, ўнлаб кўнгиллилар ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари қизиқтирди, холос. Гўдакни қидириш ишлари узоқ давом этди.

Дастлаб, чақалоқни аёлнинг онаси ўғирлаб кетгани ва ички органларини сотиб юборгани борасидаги тахминлар пайдо бўлди. Чунки, аёлнинг онаси Елена Иванова ҳамда унинг турмуш ўртоғи Дмитрий Кудрявцев туғруқхонада фаррош бўлиб ишлашарди.

Бу воқеадан 2 йил ўтиб, Матвей исмли ўша болакайнинг тирик экани аниқланди. Бу ҳақда “Ntv.ru” хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 2 йил аввал Матвей дунёда келган туғруқхонада Елена Спахова исмли аёлнинг ҳам кўзи ёрийди. Бироқ унинг чақалоғи нобуд бўлади. Шифокорлар бундан кейин унга она бўлиш бахти насиб этмаслигини айтишади. Аёл эса онаси воз кечган Матвейни ўзи билан олиб кетишга қарор қилади ва болани ўғирлаб кетади. Боланинг исмини эса Егор деб ўзгартиради. Гўдакнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасини эса сохталаштириб олади.

Айни вақтда Егорь шифохонада. Докторларнинг маълум қилишича, у соғлом ва бақувват, уст-боши тоза. Бир сўз билан айтганда, Елена уни ўз фарзандидек катта қилган.

Егор асли Еленанинг фарзанди эмаслиги болага тўланадиган нафақа пуллари учун ҳужжатларни расмийлаштириш вақтида маълум бўлган. Ҳисобчи ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига шубҳа қилгач, полицияни чақиради ва боланинг бегона экани аён бўлади.

Ҳозирда болани Еленадан олиб қўйиш бўйича иш кўрилмоқда.

Бир вақтлар боладан воз кечган, ўз қўли билан керакли ҳужжатларни имзолаган ота – Алексей Честнейшин энди болани ўз қарамоғига олмоқчилиги айтган.

Айни дамда Алексей Честнейшин иккинчи бор уйланган. Бироқ у ўшанда боладан воз кечиб аҳмоқлик қилганини, барчасига қайнонаси айбдор эканини айтмоқда.

“Собиқ рафиқамнинг онаси мен каби аҳмоқдан туғилган фарзанднинг кераги йўқ эканини айтиб, боладан воз кечишга мажбур қилди. Албатта, ҳамманинг олдида эмас, бу ўзаро ҳал қилинган масала”, дейди Алексей Честнейшин.

Матвей-Егорнинг биологик онаси ўғлининг топилганидан хабардор бўлгач, уни туғишни истамаганини, воз кечганидан афсус қилмаслигини айтмоқда.

Ушбу иш бўйича қатор суд-экспертизалари ўтказилиши режалаштрилган. Тергов давом этмоқда.
Умида Якубова
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*