Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Миллий ТВ” телеканалида Юлдуз Усмонованинг концерти намойиш этилади
08-12-2016 17:28 0 2742 Рейтинг1 Чоп этиш

“Миллий ТВ” телеканалида Юлдуз Усмонованинг концерти намойиш этилади

“Миллий ТВ” телеканалида Юлдуз Усмонованинг концерти намойиш этилади


10 йиллик узоқ танаффусдан сўнг яна саҳнага қайтган Юлдуз Усмоновани барча соғинган.

Сўнгги кунларда ўзбек шоу-бизнесидаги энг шов-шувли хабар – Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг саҳнага қайтгани бўлди, десак адашмаймиз. Ўзбек эстрадаси примадоннаси 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида ижод қилиб, қўшиқлари барчанинг дилидан жой олиб улгурган.

Кеча, 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда Юлдуз Усмонованинг иштирок этиши узоқ кутилган ва ўз навбатида яхши маънода “кутилмаган” янгилик бўлди. 7 декабрь куни кечки соатларда эса “Миллий ТВ” телеканали орқали Юлдуз Усмонованинг “Сабо бўлиб” таронасига ишланган видеоклип премьераси ўтказилди.

Бугун, 8 декабрь куни ҳам “Миллий ТВ” телеканали Юлдуз Усмонованинг асл мухлислари учун ажойиб туҳфа тайёрлади.

Ўтган йилнинг 22 декабрида пойтахтимиздаги “Наврўз” ресторанида Юлдуз Усмонова ўзининг “Мен сен билан қироличаман” номли мусиқий альбомини тақдим этгани ҳақида хабар берган эдик. Бу альбом Юлдуз Усмонованинг 60-мусиқий тўплами бўлди.

Тантанали равишда ташкил этилган альбом тақдимотидан батафсил репортаж ҳам сайтимиз орқали тақдим этилганди. Бугун эса мазкур маросимнинг видеолавҳасини “Миллий ТВ” телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин.

Хабарларга қараганда, кечки соат 20:00да “Миллий ТВ” телеканалида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Мен сен билан қироличаман” номли мусиқий альбомининг тақдимот маросими намойиш этилади.
Дурдона Расулова
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*