Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ҳиндистонлик ўсмир 18 йил давомида “думи”ни яширгани маълум бўлди
06-10-2016 12:02 0 897 Рейтинг1 Чоп этиш

Ҳиндистонлик ўсмир 18 йил давомида “думи”ни яширгани маълум бўлди

Ҳиндистонлик ўсмир 18 йил давомида “думи”ни яширгани маълум бўлди

Унинг ота-онаси фарзандларидаги ушбу ўсимта бахт ва омад белгиси эканига ишонишган ва шу сабабли уни жарроҳларга кўрсатишмаган.
Ҳиндситонлик ўсмир айни вақтда 18 ёшда. Аслини олганда, ўсмирнинг оиласи унинг “дум” билан туғилганини бахт деб санаб, уни омадли фарзанд ҳисоблашган ва айнан шу сабабли бу ҳақда ҳеч кимга айтишмаган.

Шу вақтгача ўсмирнинг думғаза қисмидаги ўсимта уни безовта қилмаган. Бироқ яқинда ушбу ўсимта йигитчага оғриқ бера бошлаган. Бир неча кун аввал, у мамлакат ғарбидаги Нагпур шифохонасига мурожаат қилган.

Ўсимта жарроҳлик йўли билан муваффақиятли олиб ташланди. Шифокорларнинг фикрича, бу зарарли ўсимта одатда чақалоқ туғилиши билан аниқланади ёки вақт ўтиши билан пайдо бўлади.

“Йигитча фақат оғриқ пайдо бўлгани учунгина бизга мурожаат қилган. У тунда, уйқуга кетиш вақтида белининг пастки қисмида кучли оғриқ борлигидан шикоят қилди. Айтиш керакки, у руҳий жиҳатдан ҳам даволаниши шарт. Аслида унинг думғаза қисмидаги ўсимта уни жуда ноқулай аҳволга солган. Чунки 18 йиллик ҳаёти давомида йигитча бу ўсимтани яшириши, стулга, ерга ўтириш чоғида керакли нуқтани топиб ўтириши лозим бўлган. Бундай ташвишлар эса асабга таъсир қилмай қолмайди, албатта. Оила аъзоларининг бундан хабарлари бўлган. Бироқ буни улар бахт белгиси санаб, шифокорларга мурожаат қилишмаган. Ўтказилган жарроҳлик амалиёти унчалик мураккаб эмасди. Аммо ўсимтанинг бевосита думғазанинг тепа ва умуртқа поғонасининг пастки қисмида жойлашгани сабабли биз ўта эҳтиёткор бўлишимиз керак эди. Йигитчанинг бахтига ўсимтанинг ичида на суяк ва намушак бор эди. Операция биз ўйлаганимиздан кўра осон кечди. Йигитчага келаётган ҳафтада уйига кетишига рухсат берамиз”, дейди жарроҳ Прамод Гири.
Умида Якубова
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*