Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Автобус филни босиб ўлдирди
04-10-2016 10:14 0 888 Рейтинг1 Чоп этиш

Автобус филни босиб ўлдирди

Автобус филни босиб ўлдирди
Ғилдираклари остида фил ётган бўлсада, автобус тўқнашувдан кейин яна 40 метргача тўхтамади.

Кеча, 2 октябрь куни Таиландда Бангкокдан Чанг Маи томон кетаётган сайёҳлик автобуси 8 ёшли Плаи Удом лақабли филни уриб юборди.

Автобус филни босиб ўлдирди


Катта тезликда кетаётган автобус ғилдираклари остида қолган фил ўша заҳотиёқ жон берган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, филнинг эътиборини қоронғуда, узоқдан келаётган икки қаватли автобуснинг чироқлари тортган ва айнан шу сабаб жонивор автобусга яқинлашмоқчи бўлган.

“Биз бутун йўл давомида ҳеч қандай муаммога учрамадик. Бироқ манзилга етай деганимизда, автобус баҳайбат бир нарсага урилганини сездик. Машина тўқнашувдан кейин ҳам яна 40 метрча юрди. Катта тезликда келаётганимиз сабаб, автобусни, гарчи ғилдираклар остида фил бўлса ҳам тўхтатишнинг имкони бўлмади. Бечора, жонивор! Бу вазият ҳайдовчига бироз зийраклик етишмагани сабабли содир бўлди. Агар ҳайдовчи қаршисига келаётган филни кўриб, автоуловни тўхтатганида, бундай кўнгилсизликнинг олди олинган бўларди. Унинг автобусни тўхтатишга имкони бор эди”, дейди сайёҳлардан бири.

Табиийки, кутилмаган тўқнашув сабабли, автобус ҳайдовчиси, транспорт воситаси ичида кетаётган чамаси 25 нафар сайёҳ ҳам жароҳат олган.

Маълумот учун, филни кичиклигидан боқиб катта қилган эгалари бир неча кундан сўнг, уни эркинликка, жунглига қўйиб юборишга қарор қилишган эди.
Умида Якубова
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар