Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Британиялик бемор ўз-ўзини операция қилди (видео)
19-09-2016 10:29 0 656 Рейтинг1 Чоп этиш

Британиялик бемор ўз-ўзини операция қилди (видео)

Британиялик бемор ўз-ўзини операция қилди (видео)

15 йиллик оғриқларга чидай олмаган Смит натижада ўз-ўзини операция қилишга қарор қилди. Бироқ у ҳеч кимга бундай қилишни тавсия этмаслиги айтган.


Бундан 15 йил аввал, Ливерпуль шифохоналаридан бирида Грэм Смит исмли беморнинг ичаги устида жарроҳлик амалиёти ўтказилганди. Бироқ операция вақтида эҳтиётсизлик сабаб беморнинг қорин пардасида 20 смлик нейлон жарроҳлик чоклари қолдириб кетилган.

Мазкур жарроҳлик амалиётидан сўнг, Смит қаттиқ оғриқдан жуда қийналган. 2011 йилда қорин пардаси орасида чок материаллари чиқиб турганини сезиб қолган. Кейинчалик у бир неча бор шифокорларга мурожаат қилган, бироқ улар номаълум сабабларга кўра, бу ипларни олиб ташлашдан бош тортишган.

15 йиллик оғриқларга чидай олмаган Смит натижада ўз-ўзини операция қилишга қарор қилди. Кейинчалик у ғазаб туфайли шу қарорга келганини, бошқаларга эса бу йўлни тавсия қилмаслигини айтган.

Мутахассислиги бўйича муҳандис бўлган Смит жарроҳлик учун зарур анжомларни титандан ясаган. Беморнинг айтишича, бу номақбул иши туфайли унинг кўп қони тўкилган, оғриқ кучли бўлган. Лекин у сўнгги лаҳзагача тўғри қилаётганига ишонган. 15 йиллик зўриқиш шу тариқа якунига етди.

Айтиш керакки, операциядан кейин беморнинг организмида жарроҳлик анжомлари қолиб кетиши билан боғлиқ ҳолатлар кўп учраб туради. Масалан, 80 ёшли япониялик қария операциядан сўнг 30 йил давомида ошқозонидаги бинт билан яшаган, россиялик яна бир аёл ҳам 3 йил мобайнида шифокорлар унутиб қолдирган қисқич билан яшашга мажбур бўлган.


qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Самарқандда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга эгалик ҳуқуқини ўрнатиш акцияси қандай бормоқда?

Фақат тадбирлар орқали ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мумкин эмас

Мамлакат экспорт салоҳиятини оширишда "Ўзмиллийбанк"нинг тутган ўрни

Касим-Жомарт Токаев 20 март соат 12:00 да Қозоғистон халқи олдида қасамёд қилади

expo
Боглиш маколалар