Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жаҳондаги энг қиммат чойнак 3 миллион долларга баҳоланди
13-09-2016 14:59 0 711 Рейтинг1 Чоп этиш

Жаҳондаги энг қиммат чойнак 3 миллион долларга баҳоланди

Жаҳондаги энг қиммат чойнак 3 миллион долларга баҳоланди

Чойнак 1600дан зиёд олмос ва ёқут билан безатилган.

Лондонда жаҳондаги энг қиммат чойнак намойиш этилди. “Luxurylaunches”нинг хабар қилишича, 3 миллион долларга баҳоланган чойнак “Egoist” номини олган. У “Scavia” номли Италия заргарлик фирмаси томонидан тайёрланган.

Чойнак 1600дан зиёд олмослар ва 388та ёқут тошлар билан безак берилган. Унинг марказига 6 каратдан ортиқ вазндаги ёқут тоши ўрнатилган, қопқоғи ҳам 20 каратлик қимматбаҳо тош билан безатилган.

Чойнак таркибида 1700та антиқа ва бетакрор ошхона буюмлари ва идишлар ўрин олган “Chitra” коллекциясининг бир қисмига айланди. Бу коллекцияда Уинстон Черчиллнинг қизига тегишли бўлган кумуш чой сервизи, Сун Хитой династияси даврига оид идишлар тўплами ҳам бор.

Аввал қиролича Елизаветта I’га тегишли бўлган чинни чойнак энг қимматбаҳо саналар эди. Бу чойнак 2007 йилда Sotheby’s ким ошди савдосида 2 миллион долларга баҳоланган эди.
Дурдона Расулова
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*