Главная > Ўзбекистон > Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян Ўзбекистонга келди

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян Ўзбекистонга келди



Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян Ўзбекистонга келди

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келди. Бу хақида Ўзбекистон Ахборот Агентлиги нашри хабар қилмоқда.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов кутиб олди.

Тошкентда 1-2 ноябрь кунлари ўтадиган нуфузли анжуманда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши кун тартибидаги долзарб масалалар, шунингдек, ташкилот доирасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Мажлисда ҳукумат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади.

Музокаралар якуни бўйича ШҲТ доирасидаги муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси Бош котиби ўринбосари кенгаш мажлисида ШҲТ билан ҳамкор ташкилот вакили сифатида иштирок этади.

Вернуться назад