Главная > Ўзбекистон > Ўзбекистон элчисининг муддати ниҳоясига етди

Ўзбекистон элчисининг муддати ниҳоясига етди



Ўзбекистон элчисининг муддати ниҳоясига етди

Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Чингиз Aйдарбеков ўз миссиясининг тугаши муносабати билан Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Комил Рашидовни қабул қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Aхборот бошқармаси хабар берди деб ёзади қалампир уз

Икки томон қирғиз-ўзбек муносабатларининг кун тартибидаги долзарб масалаларни, шунингдек, давлат раҳбарлари даражасида илгари имзоланган келишувларнинг бажарилишини муҳокама қилди.

Олий даражадаги ташрифларни ташкиллаштириш, ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия, Бош вазирлар раҳбарлигидаги чегара ҳудудлари раҳбарлари кенгашининг мунтазам учрашувларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Аввалроқ, Комил Рашидов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Чет элда ишлаётган ўзбекистонлик фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Вернуться назад