Главная > Ўзбекистон > Тарихдан бир бўлак. Худоёрхоннинг муҳри қандай бўлган.

Тарихдан бир бўлак. Худоёрхоннинг муҳри қандай бўлган.


Тарихдан бир бўлак.  Худоёрхоннинг муҳри қандай бўлган.


Бир муддат ўзингизни тарих саҳнасида юргандек ҳис қиласиз. Неча-неча хонлардан тортиб бекликларгача бўлган вақт гўёки такрорланмас мўжиза.
Биз пресс-тур давомида 1 Ҳалқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик ишлари ҳақида қисқа брифинг ўтказдик. Шу орада уста ҳунармандларнинг ишига ҳам қизиқдик. Тарих албатда ҳар бир инсонни бир мўжизаси десам муболаға бўлмайди. Шу ўринда бир қизиқ гапни эшитиб тўғриси ҳайратландим. Баъзан шундай нарсаларга эътибор бермас эканмиз. Биз қадрлаган Қуръони каримда муҳр рамзи бўлган экан.

Мана ўша Хонларимизнинг муҳри бўлган. Бодом шаклида бўлган экан. Бодом барака маъноси бўлган. Худаёрхон иккита бодом танлаган. Бу ҳам тарихдан бир бўлак.

Тарихдан бир бўлак.  Худоёрхоннинг муҳри қандай бўлган.

Тарихдан бир бўлак.  Худоёрхоннинг муҳри қандай бўлган.

Бундан қарийб 120 йил аввал асос солинган, жами 80 минг донадан ортиқ экспонатларга эга мазкур музей Ўзбекистондаги энг кекса музейлардан бири саналади.

Ҳозир бу масканда 5 та (тарих, табиат, санъат, илмий-оқартув ва фонд) бўлим ва 10 та (тасвирий санъат, метал ва сопол, махсус мато буюмлар, ҳужжатлар, газета ва плакатлар, ёғоч буюмлар, археология ва нумизметика, табиат, фотонегатив ва суратлар) захирахоналар фаолият кўрсатиб турибди. Шунингдек, Фарғона туманининг Шоҳимардон ва Каптархона қишлоқларидаги мемориал музейлар, Марғилон шаҳри ва Олтиариқ туман тарих музейлари, Яйпан шаҳрида “Ўзбекистон тумани тарихи” тармоқлари фаолият кўрсатяпти.
Қўлёзма ва ҳужжатлар коллекциясида Худоёрхоннинг сарой кутубхонасидан келтирилган, муқоваси теридан тайёрланган ва сарғиш тусдаги рангда қолипланган Қуръони карим эътиборингизни тортади. Бу қўлёзма кўфий хатида санъаткорона кўчирилган бўлиб, 75 жойига Худоёрхоннинг “вақф фисабилуллоҳ” ёзувли муҳри босилган.


Шунингдек, 36 та кичик муҳр бўлиб, унда ҳам “вақф фисабилуллоҳ 1287” деб, унинг ёзилган санаси ҳам кўрсатилган. Оятлар ўртасида 36 жойга ой тамға, ёй, қуёш рамзлари тилло рангда босилган. Бу каби нодир қўлёзма ва ҳужжатлар нафақат вилоятнинг, балки бутун водийнинг узоқ ва яқин ўтмишини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.

Лобар МИРЗО
Вернуться назад