Главная > Ўзбекистон > Ўзбекистон тарихида илк марта Сенат ялпи мажлиси жонли эфирга узатилмоқда

Ўзбекистон тарихида илк марта Сенат ялпи мажлиси жонли эфирга узатилмоқда



Ўзбекистон тарихида илк марта Сенат ялпи мажлиси жонли эфирга узатилмоқда

Олий Мажлис Сенатининг 21-ялпи мажлиси парламент юқори палатасининг Facebook`даги расмий саҳифасида жонли эфирга узатилмоқда деб ёзади кун.уз
Расмий саҳифада ялпи мажлисни очиб берган Сенат раиси Танзила Норбоева ва Сенатга ҳукумат ҳисоботини ўқиб эшиттирган Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг нутқи жонли трансляция қилиб борилди.

Қайд этиш керак, айни пайтга келиб «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ва «Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар сенаторлар томонидан маъқулланди. Сенатнинг Facebook`даги саҳифасида ушбу қонунлар қабул қилинишидан аввалги муҳокамалар эфирга берилгани йўқ.

Шундай бўлса-да, таъкидлаш жоиз, парламент палатаси ялпи мажлисининг жонли трансляция қилиниши Ўзбекистон тарихида илк марта кузатилмоқда.

Маълумот учун, аввалроқ Telegram мессенжерида ҳам Олий Мажлис Сенатининг расмий канали очилган эди.
Вернуться назад