Главная > Ўзбекистон > Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади


2019 йил 14 июль куни Тошкент шаҳрига Ajlan & Bros Holding Group (Саудия Арабистони) раиси шайх Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Ажлан бошчилигидаги делегация келяпти.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади

Ташрифни ташкиллаштирган Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, Ajlan & Bros араб эркакларининг классик кийимларини ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялардан бири бўлиб, мамлакат ичкарисида ва бошқа араб давлатларида 45 та филиал ҳамда 200 та улгуржи савдо пунктларига эга.

Ajlan & Bros раҳбариятининг ташриф дастуридан Тошкент шаҳрида Вазирлар Маҳкамасида, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси раҳбарияти, Андижон ва Наманган вилояти ҳокимлари ва бошқа потенциал шериклар билан учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Ташриф якунларига кўра, аниқ инвестиция лойиҳалари ва мамлакат мева-сабзавот маҳсулотларини Саудия Арабистони ҳамда бошқа қўшни давлатларга экспорт қилиш бўйича келишувларга эришиш кутилмоқда.
Вернуться назад