Главная > Ўзбекистон > «Самолётни қайтаришимни талаб қилишди». Шавкат Мирзиёев Суриядаги ўзбекистонликларни олиб келиш машаққатлари ҳақида гапирди

«Самолётни қайтаришимни талаб қилишди». Шавкат Мирзиёев Суриядаги ўзбекистонликларни олиб келиш машаққатлари ҳақида гапирди


Бугун, 21 июнь куни Олий Мажлисининг 20-ялпи мажлисида чиқиш қилган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сенаторларга мурожаат қилди.

«Самолётни қайтаришимни талаб қилишди». Шавкат Мирзиёев Суриядаги ўзбекистонликларни олиб келиш машаққатлари ҳақида гапирди

«Суриядан 156 нафар аёлни қайтариш осон бўлгани йўқ. Катта азоб билан қайтардик. Юборган самолётимизни йўлдан қайтаришди. Ўзимга қўнғироқ қилишди, самолётни қайтар ёки отиб ташлаймиз деб. Озарбойжонга қўниш бўйича кўрсатма бердим.

Аёлларни олиб келиш учун бешта автобус борганди. Фақат иккитаси қайтди. Аёлларнинг кўпчилигини беришмади.

Бу аёллар нима учун кетиб қолган, нимани излаб борган? Сабаб нима? Парламентдан бу мавзуда, улар билан ишлаш бўйича таклиф кутгандим. Лекин ҳеч кимдан ҳеч қанақа гап чиққани йўқ», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Вернуться назад