Главная > Ўзбекистон > Бангладеш президенти: Бухоро юрагимни забт этди

Бангладеш президенти: Бухоро юрагимни забт этди


Бангладеш президенти: Бухоро юрагимни забт этди


Ўзбекистонга ташриф буюрган Бангладеш президенти Муҳаммад Абдул Ҳамид Бухорода бўлди. У ташриф якунида ўз таассуротлари ҳақида гапириб берди.

— 15 июнь куни Душанбеда бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича халқаро кенгашнинг бешинчи саммити йиғилиши доирасида мамлакатингиз Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашдим.

Мулоқот жуда самарали ва ишчанлик руҳида ўтди. Учрашувда Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасидаги иқтисодий, савдо ҳамда маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдик.

Президентингиз Душанбедаги учрашувимиз якунида мени Ўзбекистонга таклиф қилди. Бу мени жуда хурсанд қилди.

Сафаримни нима учун Бухородан бошлаганим хусусида тўхталиб ўтсам. Бангладешда Ўзбекистонни, унинг жаҳон тамаддунига катта ҳисса қўшган тарихий шаҳарларини жуда яхши билишади. Айниқса, буюк муҳаддис Имом Бухорий таваллуд топган ва мусулмон оламида машҳур Нақшбандия тариқати асосчиларидан бири Баҳоуддин Нақшбанд вояга етган Бухоро шарифга муҳаббатимиз баланд. Шунинг учун ҳозир ана шу қутлуғ юртдаман.

Бангладеш президенти: Бухоро юрагимни забт этди

Аввало, мени юксак даражада кутиб олишгани учун миннатдорман. Мен ва ҳамроҳларим Бухоронинг Лаби Ҳовуз, Пойи Калон мажмуалари билан танишдик. Қадимий Арк қалъасида сақланаётган шариф шаҳрингизнинг бой ўтмиш тарихига доир маълумотлардан хабардор бўлдик. Қадимий меъморий ёдгорликларингиз мўъжизанинг ўзгинаси. Улар асл ҳолича сақлаб қолинаётгани жуда ҳавасли.

Мен дунёнинг жуда кўплаб тарихий шаҳарларида бўлганман. Лекин улар орасида энг жозибали ва маҳобатлиси Бухоро бўлса керак, деб ўйлайман. Бухоро юрагимни забт этди.


Вернуться назад