Главная > Ўзбекистон > Депутат жамоатчилик муҳокамасига рус тилида қўйилаётган қонун лойиҳалари ҳақида: “Айрим соҳалардаги муаммоларга вақт топмаяпмиз“

Депутат жамоатчилик муҳокамасига рус тилида қўйилаётган қонун лойиҳалари ҳақида: “Айрим соҳалардаги муаммоларга вақт топмаяпмиз“



Депутат жамоатчилик муҳокамасига рус тилида қўйилаётган қонун лойиҳалари ҳақида: “Айрим соҳалардаги муаммоларга вақт топмаяпмиз“

Кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мухбирлар Regulation.gov.uz сайти орқали жамоатчилик муҳокамасига қўйилаётган қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг аксарияти нега рус тилида экани, давлат тилидаги варианти йўқлиги, нега депутатлар шунга муносабат билдирмаётгани, ташаббус кўрсатмаётгани хусусида сўради.

“Дўстимизнинг эътирозлари тўғри. Айрим соҳалардаги муаммоларга вақт топмаяпмиз, — деди депутат Ислом Хушвақтов. — Журналистлар билан тез-тез учрашиб, кўпроқ мулоқот қилишимиз, таклифлар олиб туришимиз керак. Бу эътирозларни ёзиб олдик, буни тегишли қўмита раиси ва Спикерга етказамиз”.
Вернуться назад