Главная > Ўзбекистон > Оммавий сайёр қабуллар ўтказилишидан кўзланган мақсад аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш

Оммавий сайёр қабуллар ўтказилишидан кўзланган мақсад аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш


Ўзбекистон Распубликаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раҳбарияти томонидан май ойида республикамизнинг барча вилоятлари бўйлаб оммавий сайёр қабуллар ўтказилди.

Оммавий сайёр қабуллар ўтказилишидан кўзланган мақсад аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш

- Оммавий сайёр қабуллар ўтказилишидан кўзланган мақсад аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш, -дейди раис ўринбосари Ш.Ҳабибуллаев.

Раис ўринбосарлари бошчилигида ўтказилган жами 19 та сайёр қабулда 400 дан ортиқ фуқаро ва тадбиркорларнинг муаммолари тингланди ҳамда уларнинг аксарият қисми жойида ўз ечимини топди.

Қўмита раиси ўринбосарлари сайёр қабулларда қайта-қайта мурожаат қилаётган фуқаролар муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратишди. Сайёр қабуллар давомида аҳолининг давлат идораларига ишончини янада мустаҳкамлаш, мурожаатларни холис ва тезкор кўриб чиқилишини тъаминлаш бўйича Вилоят бошқармалари, ҳудудий Ермулккадастр давлат корхоналари ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарларига кўрсатмалар берилди.
Вернуться назад