Главная > Ўзбекистон > Шавкат Мирзиёев лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берди

Шавкат Мирзиёев лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берди



Шавкат Мирзиёев лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берди

Мирзаобод туманида Сирдарё вилояти иқтисодиётини ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди бу хақида президент расмий сайти хабар қилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев “Social web solution” дастурига алоҳида эътибор қаратди. Бу дастур электрон савдони кенгайтириш, интернет орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш борасида аҳолига кўплаб қулайликлар яратади.

Давлатимиз раҳбари дастур ташаббускорларини қўллаб-қувватлаш, ундан фойдаланишни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар ва хорижлик инвесторлар билан мулоқот қилди, лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
Шавкат Мирзиёев лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берди

Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Ушбу кўча замонавий талаблар асосида қайта қурилиб, қатновлар ўртасида хавфсизлик тўсиқлари, энергиятежамкор ёритгичлар ўрнатилган. Икки ёнда яшил ҳудуд барпо этилиб, гуллар ва манзарали дарахтлар экилган. Пиёдалар ва велосипедлар учун йўлаклар ташкил қилинган.

Президент қурилиш сифати ва транспортлар ҳаракатига қулайликларни ошириш юзасидан кўрсатмалар берди. “Йўл қурилишига шунча пул ажратаяпмиз. Лекин йўлларимизнинг сифати йўқ, десак адолатдан бўлади. Бу соҳада қурилиш ҳажми, йўл узунлиги ортидан қувмай, аввало сифатга эътибор бериш керак. Бир километр бўлсаям, сифатли қуринглар.

Ўнлаб йиллар халқимизга хизмат қилсин, одамлар рози бўлсин” деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берди

Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳридаги сув спортига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактабида қурилган ёпиқ сузиш ҳавзасини бориб кўрди.
Шавкат Мирзиёев лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берди

Бу маскан сузиш ва сувга сакраш машқлари учун мўлжалланган. Ҳавзада ташкил этилган 15 ўқув машғулот гуруҳига 170 дан ортиқ ўғил-қиз жалб қилинган.

Вернуться назад