Главная > Ўзбекистон > Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисидаги Президент қарори

Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисидаги Президент қарори



Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисидаги Президент қарори

Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–3615, 19.03.2018 й.) қабул қилинди.

Қарорга асосан Ўзбекистон МДҲ давлатлари молиявий разведка бўлинмалари раҳбарларининг кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги келишув (Ашхобод, 05.12.2012 й.) ва мазкур келушувга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённомага (Минск, 10.10.2014 й.) қўшилди.

Мазкур халқаро шартномаларни амалга оширилишига Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти масъул этиб белгиланмоқда.

❗️Мазкур Кенгашнинг аосий вазифаларидан бири жиноий даромадларни легаллаштириш (ювиш) ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга масъул бўлган МДҲ давлатларининг тегишли ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориши ҳисобланади.
huquqiy axborot ҳизмати
Вернуться назад