Главная > Ўзбекистон > Сайлов арафасида хавфсизлик чоралари кучайтирилади

Сайлов арафасида хавфсизлик чоралари кучайтирилади



Сайлов арафасида хавфсизлик чоралари кучайтирилади

ИИВ сайлов вақтида жамоат тартибини сақлаш бўйича чораларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш вақтида хавфсизликни таъминлаш бўйича чораларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда ИИВнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Турғунов «Народно слово» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

«Ички ишлар органлари сайлов кампанияси даврида жамоатчилик тартибини сақлаш, фуқаролар ва республика меҳмонлари хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни амалга оширмоқда», — хабар қилди у.

«Сайлов округлари ва участкаларида хавфсизликни таъминлаш учун керакли миқдордаги ички ишлар ходимлари, автотранспорт, алоқа воситалари ва бошқа қурилмалар ажратилди. Сайлов участкалари ёнғин ҳақида автомат огоҳлантириш тизимлари билан таъминланди», — қайд этди ИИВ вакили.

«Сайлов куни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс ишлар олиб борилмоқда. Мисол учун, сайлов участкаларига элтувчи йўлларга қўшимча йўл белгилари ўрнатилмоқда. Бугунги кунгача сайлов участкалари яқинидаги 3953 автотураргоҳ шай ҳолга келтирилди», — қайд этди Илҳом Турғунов.
Газета.uz
Вернуться назад