Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Обод қишлоқ”дастури натижалари БМТ ва ЕХҲТ вакилларини ҳайратга солмоқда
28-04-2020 16:05 0 1100 Рейтинг1 Чоп этиш

“Обод қишлоқ”дастури натижалари БМТ ва ЕХҲТ вакилларини ҳайратга солмоқда

“Обод қишлоқ”дастури натижалари БМТ ва ЕХҲТ вакилларини ҳайратга солмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер ва Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти лойиҳасининг Ўзбекистондаги доимий координатори Джон Макгрегор Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида “Обод қишлоқ дастури доирасида бунёд этилган “Олтинкўл” маҳалласидаги янги турар жой массиви билан танишди.

Мирзачўлни ўзлаштиришнинг дастлабки даврларда – 1967 йилда ташкил этилган Пахтакор туманининг яқин йилларгача меҳмонларни қизиқтирадиган жиҳати йўқ эди. Аксинча, чўлини ўзлаштиришнинг дастлабки даврларида қурилиб, бугунги кун талабларига мутлақо жавоб бермай қолган уйларнинг абгор ҳолати, ижтимоий инфратизимнинг заифлиги аҳолига катта қийинчилик туғдириб келаётган эди.
“Обод қишлоқ”дастури натижалари БМТ ва ЕХҲТ вакилларини ҳайратга солмоқда

Бугун туманга келган меҳмонлар янги қиёфадаги турар жой массивига дуч келишгандан ҳайратга тушганларини айтишди. Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда «Обод қишлоқ» дастури доирасида амалга оширилган бунёдкорлик ишларидан кўзланган бош мақсад – аҳоли эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни рози қилиш эканлигининг ҳаётий ифодасини айнан шу ерда ҳам кўриш мумкин эди.
Туман марказида 1960-1970 йилларда қурилган 88 та барак типидаги уйнинг 611 та хонадонда 939 та оила қийналиб яшаб келган эди.

Ўтган йили бу оилалар учун Олтинкўл маҳалласи ҳудудида 435 та, «Олмазор» қишлоғида 305 та жами 740 та якка тартибдаги замонавий миллий услубдаги уй қурилди. Барак уйлар эгаларининг қолганлари янги қурилган кўп қаватли уйларга кўчиб чиқди. Меҳмонлар Олтинкўл маҳалласида турар жой массивида янги уйларга кўчиб чиққан одамларнинг яшаш шароити билан танишди. Коммуникация тармоқлари, электр, газ, ичимлик суви, ички йўллар қурилишидаги ишлар билан ҳам қизиқди. Маҳаллада «Пахтасаноат» ОТАЖ томонидан бунёд этилган 150 иш ўринли тикувчилик цехи фаолияти билан қизиқди.
“Обод қишлоқ”дастури натижалари БМТ ва ЕХҲТ вакилларини ҳайратга солмоқда

– Бу ерда кўрганларим мен учун кутилмаган янгилик бўлди, – дейди БМТ Ташкилотининг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер. – Одамларнинг уй-жой билан таъминлаш, улар учун яшаш шароити яратиб бериш масаласи БМТ фаолиятидаги энг муҳим масала ҳисобланади. Биз, Ўзбекистон ҳукуматининг бу масалани ҳал этишга жуда катта эътибор билан қараётганидан жуда мамнунмиз. Биз интилишларни ҳар томонлама қўўлаб-қувватлаймиз.

Шу ўринда бу ерда яна бир муҳим жиҳатга, ҳукумат республикадаги кам сонли миллат вакилларига тенг имкониятлар яратиб, уларга яшашлари учун барча қулайликларни яратиб қўйганига гувоҳ бўлдим. Янги уйларда яшаётганларнинг кўпчилиги республикадаги кам сонли миллат вакиллари экан. Бу жуда яхши. Худди шундай фикрларни Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакили ҳам билдирди.
“Обод қишлоқ”дастури натижалари БМТ ва ЕХҲТ вакилларини ҳайратга солмоқда

– Уй одамларга фақат бошпана эмас, бу инсон беҳавотир яшайдиган энг биринчи маскандир, — дейди жаноб Джон Макгрегор. – Бу ерда одамлар уй билан таъминланган. Яна бир муҳим жиҳат одамларнинг яшаши учун энг зарур восита бўлган иш жойидир. Европа стандартлари талабларига яқин тикувчилик корхонаси барпо этилгани ҳукумат бу масалани ҳам ҳал этаётганлиги натижасидир. Бу муваффақиятлар одамни қувонтиради.

Шунингдек, меҳмонлар маҳалла гузари қурилиши, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш иншоотлари, 50 нафар болага мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси, сунъий тўшамали спорт майдончаси қурилиши билан танишди. Эслатиб ўтамиз, ўтган икки йилда Президент Халқ қабулхоналари бошчилигида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида республиканинг 159 та туман, 30 та шаҳар ва Тошкент шаҳрининг 11 туманларидаги жами 1116 та қишлоқ ва маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини ошириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилди.
“Обод қишлоқ”дастури натижалари БМТ ва ЕХҲТ вакилларини ҳайратга солмоқда

“Обод қишлоқ”дастури натижалари БМТ ва ЕХҲТ вакилларини ҳайратга солмоқда
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар