Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тезкор штаб товар моддий бойликларнинг манзилига тез, хавфсиз етиб боришини таъминлайди
19-04-2020 18:55 0 519 Рейтинг0 Чоп этиш

Тезкор штаб товар моддий бойликларнинг манзилига тез, хавфсиз етиб боришини таъминлайди

Сурхондарё вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари, инвестиция, иқтисодиёт, қурилиш, қишлоқ хўжалиги каби соҳалар масъулларидан иборат юк ва транспорт воситалари ҳаракатланишини мувофиқлаштириб, мониторинг қиладиган тезкор штаб ташкил этилди.

Тезкор штаб товар моддий бойликларнинг манзилига тез, хавфсиз етиб боришини таъминлайди

Президентимиз томонидан 2020 йил 14 апрелда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси доирасида фаолияти йўлга қўйилган мазкур штаб мамлакатимиз ҳудудлари ва экспорт-импорт товарларини манзилига тез, хавфсиз етказишда муҳим ўрин тутмоқда.

Вилоят ички ишлар бошқармасидан хабар қилишларича, штабнинг туну-кун узлуксиз фаолияти карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда йўлга қўйилган. Бу ерда барча ишлар белгиланган санитария-гигиена қоидалари талаблари асосида амалга оширилаётир. Ишчи гуруҳ вакилларининг овқатланиши, дам олиши ҳам бинонинг ичида ташкил этилган. Бундай қулайликлар уларнинг иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.

¬--Тезкор штабда ўрнатилган 76-221-32-21 телефон рақами орқали мурожаат этган тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилаётир,¬— дейди вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари, капитан Фарҳод Тошбоев.¬— Экспортга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари белгиланган тартибда божхона органлари ва ички ишлар бошқармасининг йўл патрул хизмати ходимлари ҳамкорлигида божхона кузатувига олиниб, йўналиши бўйича қўшни вилоят божхона бошқармасининг кузатув гуруҳига ёки манзил чегара постигача кузатиб қўйилмоқда.

Маълумотларга кўра, вилоятдан чиқаётган юкларнинг 68 фоизи яшил ва сариқ йўлакларга тақсимланиши товар моддий бойликларнинг манзилига етиб бориш вақтини тезлаштиргани, шунингдек, янги автомашина харид қилган фуқароларга ҳам ана шундай хизматлар кўрсатилаётгани аҳамиятли бўлмоқда. Бу ҳақда Uza хабар берди.

Воҳада ташкил этилган тезкор штаб ер юзи аҳолисини жиддий синовдан ўтказаётган ҳозирги пайтда инсон манфаатлари ва юк ортилган транспорт воситалари ҳамда янги харид қилинган автомашиналарнинг ўз манзилига хавфсиз етиб олишини таъминлайди. Кўз илғамас офат туфайли кутилаётган молиявий қийинчиликларнинг олдини олишга кўмаклашиб, коронавирус тугаганидан сўнг миллий иқтисодиётимизни тезроқ тиклашга пухта замин яратади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар