Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Нуробод да бахор бошланди!!!
09-03-2020 14:08 0 756 Рейтинг2 Чоп этиш

Нуробод да бахор бошланди!!!

Нуробод да бахор бошланди!!!

Фасллар келинчаги баҳор эшик қоқа бошлагач, ажиб таровват юртга файз кирита бошлайди. Шошиб турган деҳқондан қолишмайин дея чорвадорлар ҳам мавсумий юмушларга киришиб кетади. Нуробод тумани Самарқанд вилоятининг ҳудудий жихатдан катта, қадимий чорвадорлар юрти ҳамдир.

Айни пайтда туманда 110 минг майда шоҳли мол, 187 бош туя, 508 бош отлар парваришланмоқда. Чорвадорлар ажойиб ҳалқ, улар билан суҳбатлашиб баъзида билмаган чорвачилик соҳасини билиб оласиз. Чўпон таёғини сеҳрини чорванинг сир-синоатларини ҳис қиласиз.
Нуробод да бахор бошланди!!!

Эшмурод бобо Жуманов 40 йилдан буён қуй боқиб келмоқда, ҳали хам бардам ва бақувват. Ушбу инсондан чорвачилик бўйича кўп нарсани билиб олдик. Қадимда ҳалқимиз “Келиннинг оёғидан-чўпоннинг таёғидан барака унади” деб бекорга айтмаган дейди отахон. Қуй суйилган вақтда жуни ерга кумилса қиёматда тилла бўлиб куринади. “Тўққизда йиққанинг тўқсонда етадими”, “Ой қўтонласа айғир отингни миниб овга бор-кун қўтонласа курагингни олиб қуйга бор”, “Ой қўтонлабди ойди ёғади-кун қўтонлабди кунда ёғади” бу мақолларни кўпда у бу нарса ёзиб юрмаган ижодкордан эшитмаганимиз туфайли отахонга хайрат билан қараймиз.
Нуробод да бахор бошланди!!!

Нурободда 50 йил қуй боққан номдор чўпон Махам бобо Норқораевнинг чорвани пири деб билса, Дамин бобо Назаров 50 йил, мархум Бобожон Тилавов 45 йил, Жовли хожи бобо 50 йилдан ортиқ қуй боққан. Уларнинг чўпонлик тажрибаси бугун хам аст қотяпти. Ҳукумат томонидан қарорлар чиқиб, чорвадорларга имтиёз бергани кекса отахон сифатида мени жуда хам қувонтирди дейди Эшмурод бобо Жуманов.
Нуробод да бахор бошланди!!!

“Йил яхши келса, чорвани меҳр билан боқсангиз барака унади”, ёзнинг иссиғи қишнинг совуғи демай қуй боқиб кам бўлмадим. Аммо бугунги кунда ёшларда чорвага меҳр уйғотиш керак.

Нурободлик чорвадорлар қўзилатиш мавсумини бошлаш арафасида.
Хар йили мавсум анъанавий тарзда бошланади дейди “Чорванасл” агентлиги туман бўлими мутахассиси Низом Норқораев. Албатта бу масъулиятли давр хисобланади. Ўтган йилларга қараганда чорвадорларимизнинг кайфияти яхши, энг муҳими эътибордан мамнун. Яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбек-Белорус ишбилармонларининг анжуманида қатнашиб сут ва гўштни қайта ишлаш технологияси анча ривожланганлигини кўриб хайратландим. Аммо Ўзбекистонда етиштирилаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг сифати ҳамда қуввати уларникидан кам эмас. Шу боис чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, харидор топиш ҳамда сифатини янада яхшилашни жорйи этиш керак.
Нуробод да бахор бошланди!!!

Нуробод кенгликлари Қашқадарё вилояти ҳамда Навой вилоятигача бўлган кенгликларни эгаллайди. Қишнинг совуғида ва ёзнинг иссиғида қуй боқаётган чўпонга олқиш айтсанг ярашади. Нурободдан қайтаётиб улуғ шоиримиз, Абдулла Ориповнинг бир сатрлари ёдимга тушади:

Дунёда хар ишнинг бордир ўз гали,
Олис хотиралар ҳамрох ишимга,
Шоирлик ёдимдан чиққан маҳали,
Чўпонлик йилларим тушар ёдимга.


Мул-кулчилик яратаётган чўпонларимизга қанча самимий сўзларни айтсак камдай кўринади улар замонамизнинг чинакам қахрамонларидир.
Ўлжабой Қаршиев
Фазлиддин Бахритдинов.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Биринчи автомобилни харид қилган ўзбек бойи

Карантин даврида электр энергиясини узлуксиз таъминлашда сенаторнинг савобли ишлари

“Эрталаб барвақт турадиган аёлларнинг кўкрак саратонига чалиниш эҳтимоли камроқ”

expo
Боглиш маколалар