Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Азиза Шаназарова Колумбия университетининг илк ўзбек профессори бўлди
14-02-2020 17:00 0 1176 Рейтинг0 Чоп этиш

Азиза Шаназарова Колумбия университетининг илк ўзбек профессори бўлди

Азиза Шаназарова Колумбия университетининг илк ўзбек профессори бўлди

Ўзбеклар орасида биринчи бор Колумбия университетининг tenure track позицияси, яъни умрбод профессорлик лавозимига Азиза Шаназарова қабул қилинди. Бу ҳақда «Oʻzbekoyim» канали хабарига таяниб Sof.uz нашри ёзмоқда.

Колумбия университети Ivy League тоифасига кирган. Айви лигага АҚШдаги энг нуфузли 8 та – Brown, Columbia, Cornell, Dartmouth college, Harvard, Princeton, Pennsylvania, Yale университетлар киради.

Tenure track позициясига профессор ва профессор ассистенти ишга олиниб, улар билан тузиладиган меҳнат шартномаси университет маъмурияти томонидан бекор қилинмайди. Бундай шартноманинг асосий мақсади – олимнинг эркинлигини (аcademic freedom) таъминлашдир.

Азиза Шаназарова "Female religiosity and gender history in pre-modern Central Asia" (Ўрта асрлардаги Марказий Осиёда гендерлик тарихи ва аёллар диндорлиги) мавзусида АҚШнинг Индиана – Блумингтон университетида докторлик диссертациясини ёқлади. 2 та йўналишда (диншунослик ва Марказий Осиё тарихи) PhD – фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*