Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сайлов натижалари: аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеи янада ошиб бораётганлигини кўрсатмоқда
08-01-2020 13:53 0 616 Рейтинг1 Чоп этиш

Сайлов натижалари: аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеи янада ошиб бораётганлигини кўрсатмоқда

Сайлов натижалари: аёлларнинг жамиятдаги ўрни  ва мавқеи  янада ошиб бораётганлигини кўрсатмоқда


Яқинда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар ўтказилди.

Мамлакатимиз келажаги, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг суръати ва давомийлиги, ички ва ташқи сиёсат, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга ошириш сайланган депутатларнинг саъйи-ҳаракатларига боғлиқ.

Расмий маълумотга кўра, бўлиб ўтган сайловларда фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутатлари сайланди, уларнинг 48 нафари аёллардир. Шунингдек, 831 нафар вилоят ва Жўқорғи Кенгес депутатлари ҳамда 5 минг 738 нафар шаҳар ва туман депутатлари фуқаролар томонидан сайландилар. Ўзбекистон бўйича жами 6 минг 719 нафар депутатлар ўз фаолиятини бошлади. Уларнинг ҳам кўпчилигини аёллар ташкил этади. Дарҳақиқат, мамлакатимизда хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида тенгликни мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Сайлов натижалари: аёлларнинг жамиятдаги ўрни  ва мавқеи  янада ошиб бораётганлигини кўрсатмоқда


Хусусан, Давлатимиз раҳбарининг ташаббусига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида янги тузилма – Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича қўмитанинг ташкил этилганлиги, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, шунингдек, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилинганлиги аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини янада ошириш, хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида ҳуқуқий тенгликни мустаҳкамлашнинг юксак намунасидир.

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини барчамиз кўриб турибмиз. Бугунги кунда барча соҳаларда аёлларимиз эркаклар билан ёнма-ён туриб, мамлакатимизнинг эртанги куни учун хизмат қилмоқда.

Ички ишлар органларида хотин-қизлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими ҳам такомиллашиб бормоқда. Жумладан, Давлатимиз Раҳбарининг ташаббуси билан хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишини барвақт олдини олиш, жиноят содир этган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этишга кўмаклашиш, руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудудий ички ишлар органларида хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича инспектор лавозими жорий этилди. Ўтган 2019 йилда мазкур лавозимда фаолият кўрсатаётган ходималарга хизмат вазифаларининг мазмун-моҳияти ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини тушунтирилиб, уларнинг малакасини ошириш бўйича семинар-тренинглар ўтказилди.

Дарҳақиқат, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, қонуний манфаатларини таъминлаш, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, оила институтини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилишга қаратилган кўплаб чора-тадбирларни амалга оширишда
ўзимизнинг ҳиссамизни қўшишимиз, энг аввало ҳар биримиз жараёнларнинг кузатувчиси эмас, балки фаол ва ташаббускор иштирокчиси бўлмоғимиз лозим.

Айниқса, аёлларга ярашмайдиган салбий иллатлар, яъни, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар, жумладан, жиноятчилик, одам савдоси, оилавий ажримлар, эрта никоҳларнинг, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олишимиз бунинг учун халқимиз орасига кириб улар билан самарали мулоқот ўрнатишимиз, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш йўллари изламоғимиз даркор.

Хотин-қизларда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишимиз, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда уларнинг маиший ва бошқа муаммоли масалаларини ҳал этишга кўмаклашишимиз, хотин-қизларнинг ҳуқуқбузарлик жабрланувчисига айланишларига йўл қўймасликка қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишимиз лозим.
Хулоса қилиб айтганда, аёл ҳар қандай эъзоз ва эҳтиромга муносиб зот. Шу боис аёлни, онани эъзозлаган юртнинг қудрати ортиб бораверади, келажаги буюк ва нурафшон бўлади.

Шахноза ВАХОБОВА,
ИИВ Малака ошириш институти
бўлим бошлиғи, подполковник.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Энди айрим абирурентлар яна бир синовдан ўтади

“Тахиатош ИЭС” ишлаб чиқариш қувватлари оширилмоқда

Бугунги синовли дамларда ҳаммамиз бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз – давр талаби

expo
Боглиш маколалар