Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Эндигина 2 ёшга тўлган "Ёшлар иттифоқи" тугатилади. Ўрнига агентлик ташкил этилади
27-12-2019 21:11 0 1224 Рейтинг0 Чоп этиш

Эндигина 2 ёшга тўлган "Ёшлар иттифоқи" тугатилади. Ўрнига агентлик ташкил этилади

Эндигина 2 ёшга тўлган "Ёшлар иттифоқи" тугатилади. Ўрнига агентлик ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этиш ташаббуси йиғилганлар томонидан қўллаб-қувватлангани маълум қилинди. Бу хақида Xabar.uz ёзмрқда.

«Қўшни маҳалла» каналининг хабар беришича, президентимиз учрашувда мамлакатимизда ёшлар сиёсатига тўғридан-тўғри масъул бўлган давлат органига эҳтиёж борлигини билдирган.

«Германияда Оила, кексалар ва ёшлар масалалари вазирлиги, Францияда Ёшлар ва спорт вазирлиги, Туркияда Ёшлар ва спорт вазирлиги, Сингапурда Маданият, коммуникация ва ёшлар вазирлиги, Россияда Федерал ёшлар агентлиги мазкур вазифани бажаради», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Шу муносабат билан бир ой муддатда ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасидан келиб чиқиб, Ёшлар Иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлигини ташкил этиш, «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси самарадорлигини ошириш бўйича таклиф киритилсин», — дея ташаббус кўрсатган президент.

Эслатиб ўтамиз, Ёшлар иттифоқи 2017 йилнинг 30 июнида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ўрнида ташкил этилганди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*