Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон ва Япония стратегик шериклик, дипломатик хамкорлик, дўстона муносабатлари давом этмоқда
19-12-2019 19:42 0 746 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистон ва Япония стратегик шериклик, дипломатик хамкорлик, дўстона муносабатлари давом этмоқда

Ўзбекистон ва Япония стратегик шериклик, дипломатик хамкорлик, дўстона муносабатлари давом этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Япония парламенти Маслаҳатчилар палатаси президенти Акико Санто билан учрашди деб хадар беради Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Таълим, маданият, спорт, гуманитар алмашинув соҳаларида кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Давлатимиз раҳбари Маслаҳатчилар палатаси сессиялари ўтказиладиган тарихий зал билан ҳам танишди.

Ўзбекистон ва Япония стратегик шериклик, дипломатик хамкорлик, дўстона муносабатлари давом этмоқда


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи учинчи куни Япония парламентининг қуйи палатасидаги учрашувдан бошланди. Давлатимиз раҳбари Вакиллар палатаси раиси Тадамори Осима билан Ўзбекистон-Япония парламентлараро муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув сўнгида Ўзбекистон Президенти спикерга мамлакатимизда илк бор ўзбек тилига таржима қилинган ва чоп этилган Япония Конституциясининг биринчи нусхасини совға қилди.

Ўзбекистон ва Япония стратегик шериклик, дипломатик хамкорлик, дўстона муносабатлари давом этмоқда


Президент Шавкат Мирзиёев Акасака қароргоҳида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Синичи Китаокани қабул қилди.

Бугунги кунда шерикликдаги лойиҳалар қиймати 4 миллиард доллардан ортиқни ташкил этмоқда. Узоқ муддатли ҳамкорлик бўйича умумий қиймати 3,5 миллиард доллардан зиёд бўлган, жумладан, энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, экология, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни ўз ичига олган янги дастур ўзаро келишиб олинди.

Ўзбекистон ва Япония стратегик шериклик, дипломатик хамкорлик, дўстона муносабатлари давом этмоқда


Президент Шавкат Мирзиёев дунёга машҳур япониялик архитектор Тадао Андонинг Ўзбекистон давлат санъат музейини ривожлантириш концепциясига доир таклифлари билан танишди.

Маълумки, пойтахтимиздаги музейни комплекс реконструкция ва модернизация қилиш режалаштирилган. Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳани музей ишининг замонавий талаблари ва меъморчиликдаги илғор ечимларни ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини берди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Энди айрим абирурентлар яна бир синовдан ўтади

“Тахиатош ИЭС” ишлаб чиқариш қувватлари оширилмоқда

Бугунги синовли дамларда ҳаммамиз бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз – давр талаби

expo
Боглиш маколалар