Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Алишер Қодиров Ўзбекистон парламенти конституцияга зид қонунлар қабул қилганини тан олди
21-11-2019 14:30 0 447 Рейтинг0 Чоп этиш

Алишер Қодиров Ўзбекистон парламенти конституцияга зид қонунлар қабул қилганини тан олди

Алишер Қодиров Ўзбекистон парламенти конституцияга зид қонунлар қабул қилганини тан олди

Блогер Хушнудбек Худойбердиев ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитовга нодавлат нотижорат ташкилотлар, хусусан Фермерлар Кенгашига фермерларнинг ва Савдо-саноат палатасига тадбиркорларнинг мажбурий аъзо қилинишига муносабатини сўраган эди. Унда Хаитов аниқ жавоб бермасдан, кейинчалик ёзма равишда жавоб беришини маълум қилган эди. Шундан сўнг Фермерлар кенгаши вазиятга расмий муносабат билдирди. Бу хақида everyday.uz нашри хабар қилмоқда.

Учрашувда “Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров ҳам ушбу масалага ўз муносабатини билдирди. Унинг билдиришича, бундай ҳолат конституцияга, қонунга зид.

“Тўғри ҳукуматнинг раиси номзодини таклиф қилган партия сифатида саволингиз манзилли йўналтирилди. Лекин мен амалдаги депутат сифатида сизнинг саволингизга шундай деб жавоб берган бўлар эдим. Саволингиз жуда ҳам тўғри ва сиз айтган саволга мен ноқонуний деб жавоб бераман. Қонунга, конституциямизга зид айрим қонунларнинг қабул қилинган ҳолатлари бизнинг парламентимизда бор. Буни эътироф этиш керак. Лекин мен бир нарсани айтмоқчиман. Бу сафарги парламент ноёб, тарихий муҳитда ишини бошлади ва бошқача муҳитда ишини тугатяпти. Биз ишимизни бошлаган пайтимизда жуда кўп ҳолатларда конституцияга зид айрим нуқталарда қонунларни қабул қилиниши жараёнларида депутатларнинг жуда кўпчилигида ҳозирги журъат етишмаган. Буни эътироф этишимиз керак. Жамият ҳам айнан шунга эътироз билдирмоқда. Парламент журъатли бўлиши керак” – деди Қодиров.

Шунингдек, партия раҳбари аввлги сайловда ЎзЛиДеП нтомонидан номзоди илгари сурилган ва бу сафарги номзодлар рўйхатига киритилмаган Абдурашид Абдуқодировни ўзининг партияси номидан номзодлар рўйхатига киритилишини хоҳлашини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Миллий тикланиш” раиси Алишер Қодиров бир вақтнинг ўзида Олий Мажлис депутати, партиянинг парламентдаги фракцияси раҳбари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари ҳисобланади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

65 нафар спортчимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди

Тадбиркор 106 миллион сўм ўрнига бир миллион тўлайдиган бўлди

Глобал терроризм индекси рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

expo
Боглиш маколалар