Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди
08-11-2019 11:43 0 513 Рейтинг0 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг Тошкентдаги йиғилишида иштирок этадиган делегациялар бошлиқларини қабул қилди. Бу хақида Халқ сўзи хабар бермоқда.

Президентимиз меҳмонларни қутлар экан, Ўзбекистонда МДҲ доирасидаги кўп қиррали муносабатларни, жумладан, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши кураш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга муҳим аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.

Хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мамлакатимизнинг Ҳамдўстликда 2020 йилги раислигининг устувор йўналишларидан бири экани қайд этилди.

Ташкилотга аъзо давлатлар махсус хизматлари ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттириш, шу жумладан тезкор ахборот алмашиш ҳамда терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликни бартараф этиш бўйича қўшма тадбирлар ўтказиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Кибержиноятчиликка қарши курашда, интернет ва бошқа ахборот-коммуникация технологияларидан зўравонлик ва радикал қарашларни тарғиб қилиш мақсадида фойдаланишга чек қўйиш борасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Меҳмонлар самимий қабул учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдириб, ўз мамлакатлари раҳбарларининг салом ва энг эзгу тилакларини етказдилар.

Учрашувда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг бошқа долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар