Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ М. Абдусаломов...Сайловга жалб қилинган барча ишловчи ходимларга компенсация тўлови тўлаб берилади
25-10-2019 18:29 0 1328 Рейтинг3 Чоп этиш

М. Абдусаломов...Сайловга жалб қилинган барча ишловчи ходимларга компенсация тўлови тўлаб берилади

М. Абдусаломов...Сайловга жалб қилинган барча ишловчи ходимларга компенсация  тўлови тўлаб берилади

Бугун Марказий сайлов комиссиясида ташаббуси билан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 150 та округ сайлов комиссиялари раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар сайлов комиссиялари раислари ва котиблари учун ташкил этилган ўқув тренингда алоҳида қайд этилди.

Семинар-тренингни марказий сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов очиб қатнашчиларни ва сайлов олди округ раисларини қутлаб нечоғлиқ олдимизда маъсулятли ва фахрли катта мехнат турганини яна бир маротаба такидладилар. Семинар-тренингни ўтказишдан кўзланган мақсад – жорий йилнинг 22 декабрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга юқори савияда тайёргарлик кўриш ҳамда иштирокчиларнинг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ билим ва кўнималарни, амалий тажрибаларини оширишдан иборат.
М. Абдусаломов...Сайловга жалб қилинган барча ишловчи ходимларга компенсация  тўлови тўлаб берилади

Ўқув тренинг округ сайлов комиссиялари раисларига гувоҳномаларни тантанали топшириш маросими билан бошланди. Шунданг сўнг, Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти, котибият аъзолари ва мутахассис ходимларнинг сайлов қонунчилиги ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти, уларни амалиётда қўллаш тартибига оид маърузалари тингланди.

Таъкидланганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари 9-11 нафар таркибда сайловга камида 70 кун қолганида Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади. Округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тавсия этилади. Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 150 та ҳудудий сайлов округи тузилади. Ҳар бир сайлов округидан битта депутат сайланади. Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов округларининг чегаралари Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг маъмурий-ҳудудий тузилиши инобатга олинган ҳолда, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида сайловчилар сони тенг ҳолда белгиланади.
М. Абдусаломов...Сайловга жалб қилинган барча ишловчи ходимларга компенсация  тўлови тўлаб берилади

Тадбирда Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ҳақида алоҳида қайд этилди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати 18 ёшга тўлган, доимий ёки вақтинчалик рўйхатда турувчи, муомалага лаёқатли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (20 млн. нафардан зиёд фуқаро) ҳақидаги маълумотларни жамлаган давлат ахборот ресурси ҳисобланади. СЯЭРда бир сайловчининг икки марта овоз бериш ҳолатларини олдини олиш, сайлов участкаларига тегишлилиги бўйича сайловчилар рўйхатининг аниқ киритилганлигини, кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига боғлаган ҳолда сайловчилар рўйхатини шакллантирилганлиги кабиларни таъминлайди.

Шунингдек йиғилишда, Участка сайлов комиссияларини таркибини шакллантириш, Депутатликка номзодларни рўйхатга олиш, Сайлов комиссиялари фаолиятини молиялаштириш, Давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан фойдаланиш тартиби, Сайловолди ташвиқотини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари, Халқаро ва хорижий кузатувчилар билан ишлаш хусусиятлари ҳақида атрофлича маърузалар тингланди.
М. Абдусаломов...Сайловга жалб қилинган барча ишловчи ходимларга компенсация  тўлови тўлаб берилади

Раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов бошчилигида ўтган йиғилишда... Биз тан олишимиз керак вақт бўлган сайловларда бюджет томонидан ва махаллий хокимятлар томонида молия моддий пуллар ажратилмаган натижада ишлаган мехнат қилган ходимлар пул ололмаган...бу йилги сайловларга “Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар” шиори остида старт берилди. Семинарда барча маърузалар бир-бирини мантиқан тўлдириб, ҳудудлардаги сайлов комиссиялари янги шароитда ўтказиладиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш учун эътибор қаратишлари лозим бўлган масалаларни оддий, тушунарли тилда баён қилиниб, амалий жиҳатдан ёрқин кўрсатиб берилди.

Сайлов жараёнидаги янгиликлардан яна бир эътиборли жихати, Сайлов комиссияси фаолиятига жалб қилинган барча ишловчи ходимларга асосий иш жойидаги иш ҳақи сақланган ҳолда, улар ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан тўлиқ ёки қисман озод қилинади. Бунда уларга компенсация тўлови тўлаб берилади. Бу албатта, мажбурий меҳнатнинг олдини олишда, сайлов ташкилотчиларининг масъулиятни ҳис қилган холда сиёсий тадбирларни ўтказишларида ижобий самара беради.

М. Абдусаломов...Сайловга жалб қилинган барча ишловчи ходимларга компенсация  тўлови тўлаб берилади

М. Абдусаломов...Сайловга жалб қилинган барча ишловчи ходимларга компенсация  тўлови тўлаб берилади
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

expo
Боглиш маколалар