Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёев: Соҳа ва тармоқларнинг ҳудудий раҳбарлари «қотиб қолган»
18-10-2019 12:30 0 416 Рейтинг0 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев: Соҳа ва тармоқларнинг ҳудудий раҳбарлари «қотиб қолган»

Шавкат Мирзиёев: Соҳа ва тармоқларнинг ҳудудий раҳбарлари «қотиб қолган»

Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти ва туманлар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари, республикадан келган мутасаддилар, фаоллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда, деб ёзади, УзА уз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев сўзининг аввалида ҳудудлардаги ҳолатга танқидий баҳо берди.
- Сиёсатимизнинг мазмуни, мақсади оддий: меҳнат қилсанг, роҳат кўрасан. Давлат шу меҳнатга, эмин-эркин ишлашга шароит яратиб бериши шарт. Шу мақсадда қарорлар қабул қилиняпти, йўналишлар белгилаб бериляпти. Лекин қуйи тизимда уларни бажарадиган савияли раҳбар кам. Ҳоким тайёрлаш мактабини яратдикми деган саволга ижобий жавоб йўқ. Соҳа ва тармоқларнинг ҳудудий раҳбарлари «қотиб қолган», - деди Президент.
Давлатимиз раҳбари ўсиш суръатлари вилоятнинг ҳақиқий салоҳияти учун ҳали етарли эмаслигини таъкидлади.

- Жорий йилда вилоятга учинчи бор ташриф буюришимизнинг сабаби Сурхондарё мисолида барча раҳбарларга ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларини ҳисобга олиб, уларни жадал ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар ва ўсиш нуқталарини аниқлаш ҳамда тўлиқ ишга солишни кўрсатиб беришдир, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳар бир вазир, соҳа ва тармоқлар раҳбарларига бу йил якунигача ва келгуси йилда Сурхондарё учун нималар қилишини аниқ ёзиб, вилоят ҳокимлигига тақдимот қилиш бўйича топшириқ берилди.

Шавкат Мирзиёев: Соҳа ва тармоқларнинг ҳудудий раҳбарлари «қотиб қолган»
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Жерар Депардье: “Ўзбекистон тарихий лаҳзаларни бошдан кечирмоқда

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар