Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Чорвачилик ва боғдорчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди
17-10-2019 09:35 0 418 Рейтинг1 Чоп этиш

Чорвачилик ва боғдорчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди

Чорвачилик ва боғдорчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни чорвачилик ва боғдорчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожида ушбу тармоқларнинг муҳим эканлиги инобатга олиниб, кейинги икки йилда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Чорванасл”, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш, Узумчиликни ривожлантириш агентликлари ташкил этилди.

Йиғилишда чорвачилик тармоғида бажарилган ишлар ва келгусидаги режалар муҳокама этилди. 2019 йилда “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида чорвачиликни ривожлантириш учун 1 триллион 603 миллиард сўм, паррандачиликка 332 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Натижада майда шохли чорва сони 550 минг бошга, парранда сони 6 миллион 130 мингтага кўпайди.

Йиғилишда аҳолини арзон гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш борасида қилинган ишлар етарли эмас, деб баҳоланди. Чорвачилик тармоғининг долзарб муаммоси ҳисобланган узлуксиз озуқа-ем таъминотини йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди. Бугунги кунда чорвачиликда озуқага бўлган эҳтиёж фақатгина 30-35 фоизга қондирилади. Хусусан, паррандачиликда озуқанинг 85 фоизи импорт ҳисобига таъминланади.

Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегейли ва Мўйноқ туманларида 1 миллион гектар пичанзор ва яйлов ерларида 182 минг бош чорва моллари боқишга мўлжалланган 486 та лойиҳа ишлаб чиқилди.

Мутасаддиларга 2019-2021 йилларда 300-500 бош чорва боқишга мўлжалланган 270 та бўрдоқичилик комплекси ва 260 та сутчилик корхонасини ташкил этиш ишларини жадаллаштириш топширилди.

Чорвачилик соҳасида маҳсулдорликка эришиш учун аввало наслчилик масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Йиғилишда Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига хорижий тажриба асосида наслчиликни ривожлантириш ва маҳсулот нархини пасайтириш учун харажатнинг бир қисмини субсидиялаш механизмини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.

Чорвачилик ва боғдорчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди

Боғдорчилик соҳасига доир масалалар ҳам кун тартибига қўйилди. Жорий йилнинг 9 ойида мева-сабзавот экспорти қарийб 1 миллиард долларга етди. Бўш ерлардан унумли фойдаланиш, талаб юқори бўлган экин навларини етиштириш натижасида келгусида ушбу кўрсаткични янада ошириш имконияти мавжудлиги қайд этилди.

Президентимиз бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳали талаб даражасида эмаслигини таъкидлади. Хусусан, Қибрай ва Тошкент туманларида мавжуд боғларнинг 912 гектари ёки 20 фоизи, токзорларнинг 164 гектари ёки 13 фоизи эски ва самарасизлиги аниқланган. Бундан ташқари, фойдаланилмаётган 1 400 гектар лалми, шунингдек ғалла экилаётган 4 040 гектар ерлар мавжуд. Ушбу туманларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи 19 та корхона 50 фоиз қувватда ишламоқда.

Шу боис, мева-сабзавотга ихтисослашган барча 55 та туманда боғдорчилик соҳасида мутлақо янги тизим жорий қилинади. Унга кўра, хориж бозорларида ўз товар белгисига эга бўлган экспортчилар ҳамда қайта ишлаш корхоналари иштирокида ушбу туманларда кооперациялар ташкил этилади. Ҳар бир туманда экинларни жойлаштириш кооперациялар таклифи бўйича амалга оширилади, улар боғ ва токзорларга кўчатларни етказиб бериш, ҳосилдорликни ошириш юзасидан кўмаклашади. Шунингдек, боғдорчиликка ихтисослашган ҳар бир туманда агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш учун ўқув марказларини очиш вазифаси қўйилди.

Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига янги тизимни жорий этиш, кооперацияларни молиявий таъминлаш юзасидан аниқ амалий таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

Йиғилишда белгилаб берилган вазифаларнинг пировард мақсади мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини йилига 5 миллиардга етказишдан иборат.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди ва келгусида амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Жерар Депардье: “Ўзбекистон тарихий лаҳзаларни бошдан кечирмоқда

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар