Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сенаторлар “Мустақиллик дарслари”да иштирок этди
04-09-2019 11:10 0 494 Рейтинг0 Чоп этиш

Сенаторлар “Мустақиллик дарслари”да иштирок этди

Сенаторлар “Мустақиллик дарслари”да иштирок этди

Анъанага кўра, янги ўқув йилининг биринчи сабоғи мактабларда “Мустақиллик дарси” билан бошланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ўзлари ўқиган ёки ўзлари яшаётган мактабларга ташриф буюриб, мактаб ўқувчиларига берилган биринчи дарс – “Мустақиллик дарси” да қатнашдилар деб ёзади УзА

Мактаб остонасига эндигина қадам қўйган жажжи ўқувчиларга “Мустақиллик дарси” бошланишидан аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти совғалари туҳфа этилди.

“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ўтказилган илк дарсларда келажак сари интилаётган ёшларга Ватанни севиш ҳақиқий бахт эканлиги, мамлакатимиз тинчлигини асраб-авайлаш, унинг тараққиётига ҳисса қўшиш ҳар бир фарзанднинг бурчига айланиши, асосийси, бу ният ва мақсадларга эришиш йўлида ўқувчилар кучли билимга эга бўлиши, одоб-ахлоқ, тарбия билан камолга етиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Президентимизнинг “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган тамойилга асосланган ҳолда, миллий ғоя ва унинг мафкуравий негизларини пухта ишлаб чиқиш, ёш авлодни болаликдан миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш долзарб аҳамиятга эга эканлиги уқтирилди.

Шунингдек, ушбу дарсларда болажонларга республикамизда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган ютуқ ва марралар дунё ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилаётгани ҳаётий мисоллар воситасида сингдирилди.

Сенаторлар “Мустақиллик дарслари”да иштирок этди

Таъкидланганидек, Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад Хоразмий номидаги иқтидорли болалар мактаблари, Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ибройим Юсупов, Исҳоқхон Ибрат, Муҳаммад Юсуф, Ҳалима Худойбердиева номлари билан аталган ижод мактаблари, “Темурбеклар мактаби”, Президент мактаблари, хусусий мактаблар сингари янги ва замонавий намунадаги таълим даргоҳлари ташкил этилгани юртимиз фарзандлари учун таълим-тарбия олиш борасида янги имкониятлар очиб бермоқда.

Охирги уч йилда ўқитувчиларнинг иш ҳақи ўртача 2,5 баробар оширилди. Узоқ туманларга бориб ишлаётган педагог кадрлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича аниқ мезонлар белгиланди. Уларга 50 фоизгача қўшимча ойлик устамалар тўланмоқда. Бу олис ҳудудларда етишмаётган мингдан зиёд ўқитувчини жалб этиш имконини берди. Нафақа ёшида фаолиятини давом эттираётган ўқитувчиларга пенсияси тўлиқ миқдорда берилмоқда.

Сенаторлар ўз маърузаларида, давлатимиз раҳбари ўқитувчининг мақоми ва нуфузини ошириш, ҳуқуқлари ва имтиёзларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратаётгани, Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқлангани, унда 48 та мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича аниқ механизмлар белгилангани ҳақида фикр юритдилар. 2030 йилга бориб Ўзбекистоннинг ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича PISA халқаро дастури рейтингида жаҳондаги етакчи 30 та мамлакат қаторидан жой эгаллаши мақсад қилиб қўйилган.

Ушбу мақсадларга эришиш келfжакда ёшларнинг иқтидори, пухта билим ва кўникмаларга эга бўлиши, ҳаётий тажриба орттиришига боғлиқлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Ўқувчилар нафақат қизиқарли маълумотларга эга бўлди, балки сенаторларга ўз саволлари билан мурожаат этишди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

Ўзбекистон Президентининг туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитидаги иштирокига доир

expo
Боглиш маколалар