Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон ва Грузия ТИВ раҳбарлари бир-бирларига табрик мактублари йўллади
19-08-2019 11:00 0 436 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон ва Грузия ТИВ раҳбарлари бир-бирларига табрик мактублари йўллади

Ўзбекистон ва Грузия ТИВ раҳбарлари бир-бирларига табрик мактублари йўллади

2019 йилнинг 19 август куни Ўзбекистон Республикаси ва Грузия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари бир-бирларига табрик мактубларини йўлладилар деб ёзади kun.uz нашри

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз мактубида «мамлакатларимиз пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларнинг тикланиши ҳамда жорий йилнинг бошида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Грузия ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказилиши» Ўзбекистон-Грузия муносабатлари ривожининг ёрқин мисоли ҳисобланишини қайд этди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ишонч билан таъкидладики, «бизнинг самарали ва конструктив ҳамкорлигимиз икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида кўп қиррали ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Грузия муносабатларини янада изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлашга имкон беради».

Грузия ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани мамлакатлар ва халқлар учун аҳамиятли кун билан Ўзбекистон ТИВ раҳбарини табриклаб, мамнуният билан қайд этдики, «ўзаро ҳамкорлик нисбатан қисқа муддат ичида қалин дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ҳурматга асосланган юқори даражага эришди».

«Ушбу фурсатдан фойдаланиб икки томонлама муносабатларнинг барча йўналишлари бўйича фаол мулоқотни янада ривожлантириш ва кенгайтиришга интилишимизга сизни ишонтиришни хоҳлайман», - дейилади Грузия ташқи сиёсат идораси раҳбарининг мактубида.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

1 декабрдан бошлаб нималар ўзгаради​?

Россияда "Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

Саудия валиаҳд шаҳзодаси уйғурларга қилинаётган зулмни Хитойнинг «терроризмга қарши курашиш ҳуқуқи» дея баҳолади

expo
Боглиш маколалар