Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистоннинг шарафли иштироки
08-08-2019 13:13 0 1678 Рейтинг0 Чоп этиш

Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистоннинг шарафли иштироки

Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистоннинг шарафли иштироки

2017 йилдан Халқаро армия ўйинларида иштирок этишни бошлаган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари дунёнинг сара армияларига муносиб рақобат кўрсатиб, кучли жамоалар сифатида эътироф этилмоқда.
“Ҳарбий олимпиада” дея таърифланаётганХалқаро армия ўйинлари дунё армияларини бирлаштириб, илғор тажриба алмашиш ва куч синашиш учун мустаҳкам платформа бўлиб хизмат қилмоқда.

“АрМИ-2017”: бошланиши ёмон бўлмади
2017 йилда 5 та давлатнинг 22 та полигонида ўтказилган “АрМИ—2017” мусобақаларидаЎзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари илк маротаба иштирок этганди. Унда Европа, Осиё, Африка ва Лотин Америкасидан келган 28 мамлакатнинг 150 дан зиёд жамоаси қатнашган. Ўзбекистон вакиллари эса ушбу Халқаро армия ўйинларида 29 та танловнинг 8 тасида (“Қуролсоз уста” (2-ўрин), “Қўшин разведкаси аълочилари” (3-ўрин), “Содиқ дўст” (3-ўрин), “Хавфсиз маршрут” (3-ўрин), “Йўл патрули” (3-ўрин), “Мерганлик марраси”, “Эльбрус ҳалқаси”,“Мусаффо осмон”) қатнашиб, 5 та совринли ўринни қўлга кирита олганди.

“АрМИ-2018”: Ўзбекистон ҳарбийлари етакчи армияларга муносиб рақиб эканини кўрсата олди
2018 йилда иккинчи бор иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчиларIV Халқаро армия ўйинларининг12 йўналишида қатнашиб, 6 та совринли ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди. Ўтган йилда “АрМИ-2018” мусобақалари 28 йўналиш бўйича ўтказилган бўлиб, унда дунёнинг 32 мамлакатидан келган 189 нафар ҳарбий иштирок этди.

Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистоннинг шарафли иштироки

Хусусан, 200 нафардан ортиқ Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари «Артиллерия ўт очиш усталари» (2-ўрин), «Қўшин разведкаси аълочилари» (3-ўрин), «Йўл патрули» (3-ўрин), «Ҳарбий ралли» (3-ўрин), «Қуролсоз уста» (3-ўрин), “Хавфсиз маршрут” (3-ўрин),«Содиқ дўст», «Ҳарбий-тиббий эстафета»,«Эльбрус ҳалқаси», «Мерганлик марраси», «Мусаффо осмон», «Дала ошхонаси», «Ҳамдўстлик жангчиси» танловларида хориж армияларининг энг сара вакилларига муносиб рақобат кўрсатишди.
Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар умумжамоа ҳисобида «АрМИ—2018»да 32 иштирокчи мамлакат ўртасида олтинчи ўринни эгаллашди.

“АрМИ-2018”: алоҳида эътироф этилган Ўзбекистон жамоаларининг кўрсаткичлари
Шунингдек, «Ҳарбий-тиббий эстафета» беллашувида биринчи маротаба иштирок этган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий поликлиника терапевт-шифокори,тиббий хизмат капитани Лариса Холмаматоваҳарбий шифокорлар ўртасида ўтказилаётган “Махсус кўникмалар” шартида иккинчи ўринга лойиқ топилганди.
“Қўшин разведкаси аълочилари” танловида иштирок этган ўзбекистонлик қўшин разведкачилари 3,3 сония кўрсаткич билан амалдаги меъёрдан икки баробар тезроқ вақт ичида гуруҳ таркибида газниқобларни кийиш синовини бажарди.
«Хавфсиз маршрут» беллашувида иштирок этган сержант Шермат Давроновбиринчи уринишдаёқ пиёдаларнинг ҳаракатини чеклашга мўлжалланган минани аниқлаб, уни зарарсизлантиришга муваффақ бўлгани учун ҳакамлар томонидан «Ўз ишининг устаси» номинциясига лойиқ деб топилди ва рағбатлантирилди.
«Мерганлик марраси» йўналишининг финал эстафетасида танловдан ташқари иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбийлар барча жамоалардан олдинга ўтиб, 10 дақиқаю 57 сонияда рекорд натижани қайд этди. 4-босқич — “Мерганлар дуэли”да қатнашган оддий аскар С.Рабимов 2-ўринни эгаллаб, эсдалик мукофоти билан тақдирланди.
Бундан ташқари Москва вилоятининг Дмитров шаҳрида ўтказилган кинология хизмати итлари ўртасидаги «Содиқ дўст» танловининг 300 метрли тўсиқлар йўлагидан ўтишда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Марказий хизмат итлари питомнигимутахассис ҳарбий хизматчиси Шокир Жўраевнинг «Гита» лақабли хизмат ити 1 дақиқаю 15 сония натижа билан рекорд ўрнатди. “Гита” 2019 йилда ҳам Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш учун Россияга учиб кетган.

“АрМИ-2019”: илк бор мусобақанинг муҳим танловларидан бири Ўзбекистонда ўтказилмоқда
Бешинчи бор ўтказилаётган Халқаро армия ўйинларининг “Ҳарбий-тиббий эстафета” йўналиши бўйича биринчи маротаба Ўзбекистоннинг “Фориш” полигонида мусобақа ўтказилмоқда.
Жиззах вилоятининг тоғ-чўл ҳудудида жойлашган “Фориш” полигони деярли 10 квадрат километр майдонга эга бўлиб, халқаро тоифадаги ҳарбий мусобақалар ва машғулотларни ўтказиш учун мўлжалланган.
26 июль санасидан Ўзбекистонга келишни бошлаган 11 та хорижий мамлакат ҳарбийлари бир неча кун давомида Самарақанд шаҳрининг тарихий обидаларини зиёрат қилишиб, мусобақа ўтказиладиган ҳудудларда йўналишлар бўйича тайёргарликларни ўташди.
Бу йилги “АрМИ – 2019” мусобақаларда рекорд даражадаги иштирокчилар – 36 давлатдан 217 та жамоанинг 5 мингдан зиёд ҳарбийларини ўз ичига қамраб олди. Дебютант мамлакатлар сифатида бу гал майдонларда Иордания, Камбожи, Конго ва Мали республикалари, Куба ва Шри-Ланкадан келган ҳарбийлар куч синашади.

Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистоннинг шарафли иштироки

НАТО мамлакатлари ҳам “АрМИ”ўйинларига катта қизиқиш билдирган бўлиб, жорий йилда АҚШ, Франция, Туркия ва Словакия каби давлатлар вакиллари кузатувчи мақомида қатнашади.
“АрМИ – 2019” ўйинлари жами 31 та танловдан иборат бўлиб, улардан 16 таси Россияда, тўрттаси Хитойда, учтаси Қозоғистонда, Беларусь ва Эронда иккитадан ҳамда Арманистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Мўғулистон ва Ўзбекистонда биттадан танловлар ўтказилади.
Ўзбекистонлик ҳарбий мутахассислар V Халқаро армия ўйинларининг қуйидаги танловларида иштирок этмоқда:
1. “Қўшин разведкаси аълочилари” (Ҳиндистонда).
2. “Эльбрус халқаси” (Россияда).
3. “Содиқ дўст” (Россияда).
4. “Хавфсиз маршрут” (Россияда).
5. “Йўл патрули” (Эронда).
6. “Мерганлик марраси” (Беларусда).
7. “Қуролсоз уста” (Хитойда).
8. “Мусаффо осмон” (Хитойда).
9. “Танк биатлони” (Россияда).
10. “Ҳарбий-тиббий эстафета” (Ўзбекистонда).
11. “Дала ошхонаси” (Россияда).
12. “Ҳарбий ралли” (Россияда).
13. “Рембат” (Россияда).
14. “Артиллерия устаси” (Қозоғистонда).

Таъкидлаш керакки, ҳамюртларимиз Халқаро армия ўйинларининг энг нуфузли ва томошабинбоп ўйини – “Танк биатлони” танловида бу йилдан эътиборан биринчи маротаба иштирок этмоқда. Учта асосий ва битта захира танк экипажи 2019 йилда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
“АрМИ-2019”да Ўзбекистондан жами 14 та жамоанинг 230 нафар ҳарбий хизматчилари иштирок этмоқда. Халқаро аренада юртимиз шарафини ҳимоя қилишга йўл олган йигиту қизларимизга омадлар тилаб қоламиз.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

Байрам муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

Украина собиқ президенти жиноий жавобгарликка тортиладими?

expo
Боглиш маколалар