Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Абдулла Арипов давлат муассасаларининг матбуот хизматларини танқид қилди
31-07-2019 14:53 0 714 Рейтинг1 Чоп этиш

Абдулла Арипов давлат муассасаларининг матбуот хизматларини танқид қилди

Абдулла Арипов давлат муассасаларининг  матбуот хизматларини танқид қилди

Бўлиб ўтаётган воқеалар ҳақида аҳолига тезкор ва мунтазам хабар бермаган мансабдор шахсларга нисбатан чора кўрилади деб sputniknews

Бугун бош вазир Абдулла Арипов раислигида давлат органлари матбуот хизматлари фаолиятига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Саида Мирзиёева Facebookда.

“Йиғилишда давлат органларининг ахборот фаолиятидаги камчиликлари кўрсатиб ўтилди, матбуот хизматларининг ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерлардаги иштироки сустлиги қайд этилди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, давлат муассасалари матбуот хизматлари суст ишлаши оқибатида, олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ҳамда президент ва ҳукумат қарорларининг аҳамияти ва асосий мазмуни ички ва хорижий аудиторияга тўлиқ етказилмётгани қайд этилди.

Саида Мирзиёева давлат органлари матбуот хизматлари фаолиятини танқид остига олди
Ушбу муносабат билан, селектор йиғилишда ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсати концепциясини тез фурсатда қабул қилиш, матбуот хизматларининг медиа маконидаги иштирокини кенгайтириш, улар ҳузурида экспертлар ва журналистлар гуруҳларини ташкил этиш, резонансли воқеалар рўй берганда давлат органлари раҳбарларининг тезкор чиқишларини уюштириш, аҳолини хабардор қилиш масаласига эътиборсиз бўлаётган мансабдор шахсларга нисбатан чора кўриш механизмини ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, 27 июн куни Ўзбекистон президентнинг матбуот хизматларини ривожлантириш тўғрисидаги қарори қабул қилинган эди. Ушбу қарорда, жаҳонда кечаётган ахборот қарама-қаршилиги шароитида матбуот хизматларининг биринчи ахборот манбаи сифатида давлат ахборот сиёсатини амалга оширишдаги ўрнининг муҳимлиги қайд этилган.


Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*