Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда сув тақсимоти мобил илова орқали амалга оширилади
29-07-2019 13:54 0 408 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистонда сув тақсимоти мобил илова орқали амалга оширилади

Ўзбекистонда сув тақсимоти мобил илова орқали амалга оширилади

Ўзбекистонда илк маротаба смартфонга ўрнатилган илова ёрдамида сўғориладиган экинларнинг ҳолати, қачон ва қанча сув бериш кераклиги аниқланиб, зарур амалиётлар бажарилади. Далалардаги экинлар ва боғларни томчилатиб сўғоришда эндиликда жорий этилган компьютер технологиялари орқали бошқарса бўлади.

Андижон вилоятида Европа Иттифоқи ва Германия ҳамкорлик ташкилоти (GIZ)нинг қўшма лойиҳаси доирасида сув ресурсларини бошқариш бўйича ирригация тизимлари сув хавзалари вакилларига интенсив боғларни сўғоришда сувни тежовчи янги технологиялардан фойдаланишни ўргатишга йўналтирилган семинар-тренингда ана шу мобил иловадан фойдаланиш қоидалари ўргатилди.

Ўзбекистонда сув тақсимоти мобил илова орқали амалга оширилади

Норин-Қорадарё ирригация ҳавзаси бошқармасининг 6 гектарлик боғдорчилик намойиш участкалари анъанавий эгатлаб, ёмғирлаб, томчилаб сўғориш бўйича учта қисмдан иборат. Айнан томчилаб сўғоришда фильтраш, ўғитлаш тизимлари автоматлаштирилиб, компьтерлаштирилган. Участкага кичик метео станциялар қўйилиб, улар даланинг ҳолати, намгарчилиги, қачон сўғориш кераклиги ҳақидаги хабарни уяли алоқа телефонига ўрнатилган дастурга жўнатади.

Ўзбекистонда сув тақсимоти мобил илова орқали амалга оширилади

Сўғоришни айнан ана шу телефондаги илова орқали узоқдан туриб ҳам бошқариш мумкин. Даларни сувни йўқотишсиз, иқтисод қилган ҳолда мобил илова орқали бошқариб, сўғориш илк маротаба амалга оширилади, дейди Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шўҳрат Эргашев.

АҚШда таҳсил олиб, малака оширган агроном Шўҳрат Аброров тренинг қатнашчиларига дарахтлар ҳосилдорлигини оддий усулда ошириш, қай вақтда шакл бериш, буташ, ҳосилни сақлаб қолиш йўллари борасида ўз билимлари билан ўртоқлашди.
Анъанавий усулдан кўра янги технология билан сўғоришда 60 фоизгача сув иқтисод қилинади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, энг афзал усул томчилатиб сўғориш бўлиб, уни бошқариш бўйича киритилаётган янги технология ҳам сувни, ҳам фермернинг вақтини тежайди.

Андижон вилоятида ўтказилган мазкур семинар-тренинг лойиҳа доирасидаги бундай анжуманнинг иккинчиси бўлиб, биринчиси Наманган вилояти боғбонлари учун ўтказилган эди. 2019 йил 2 август кунига қадар янги технологиядан фойдаланиш борасидаги билимлар тренинг шаклида лойиҳага кирган Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ирригация тизимлари сув хавзалари вакилларига етказилади.

Н.Қосимова
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Валютани янада либераллаштириш лозим

Меҳрга ташна кўнгилларга шодлик улашилди

Хитойлик компания ўзбекистонда компрессор ишлаб чиқариш истаги борлигини билдирди

“Ўзэлтехсаноат” ва Ҳиндистон халқаро бизнес палатаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди

expo
Боглиш маколалар