Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Суғурта бозорини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
11-07-2019 09:50 0 477 Рейтинг1 Чоп этиш

Суғурта бозорини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 10 июль куни суғурта хизматлари бозорини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.


[b]
Суғурта бозорини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Суғурта хизматлари иқтисодиётни турли хил молиявий хатарлардан ҳимоя қилувчи воситалардан биридир. Бироқ мамлакатимиз молия бозорида бу хизматларнинг ўрни ҳозирча етарли эмас.

Жорий йилнинг олти ойида суғурта ташкилотлари томонидан йиғилган суғурта мукофоти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар ошган бўлса-да, суғурта тушуми аҳоли жон бошига 50 минг сўмдан тўғри келган.

Ушбу соҳанинг мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотидаги улуши атиги 0,4 фоизни ташкил этмоқда. Қиёс учун, бу кўрсаткич Жанубий Кореяда 11 фоиз, Германияда 6 фоиз, Россияда 1,5 фоизни ташкил этади.

Бунинг асосий сабабларидан бири – суғурта хизматлари етарли даражада жозибадор эмаслиги. Мисол учун, ўтган олти ойда умумий суғурта тармоғида 887 миллиард сўм суғурта мукофоти йиғилган бўлса-да, ушбу даврда мижозларга тўланган суғурта қопламасининг ҳажми мукофотнинг атиги 11 фоизига тўғри келган. Дунёда эса бу кўрсаткич ўртача 50-60 фоиздир.

Йиғилишда Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекциясини бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда тубдан ислоҳ қилиш масаласи муҳокама этилди.

Соҳага назоратчи эмас, илғор ва замонавий стандартларни жорий этадиган, барча иштирокчилар ўртасида чинакам рақобат муҳитини яратиб, суғурта бозорини ривожлантирадиган тузилма керак, деди Шавкат Мирзиёев.

Шу боис ушбу инспекцияни тугатиб, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этиш таклиф қилинди. Мутасаддиларга суғурта соҳасини ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, 2022 йилгача аҳоли жон бошига тўғри келадиган суғурта мукофоти ҳажмини 3 баравар, соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини эса 2 баравар ошириш вазифаси қўйилди.

Аввало, аҳоли ва тадбиркорларнинг суғуртага ишончини ошириш зарурлиги таъкидланди. Молия вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасига суғурта даъволарини кўриб чиқиш муддатлари ва ҳужжатларини қисқартириш, суғурта ҳодисасини адолатли баҳолаш ва тўловларни тезкор тўлаш тизимини жорий қилиш вазифаси топширилди.

Суғурта ташкилотларининг инвестиция фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш юзасидан топшириқлар берилди. Жумладан, суғурта компанияларининг лизинг фаолияти билан шуғулланишини рағбатлантириш ва лизинг хизматлари бўйича солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш вазифалари белгиланди.

Иқтисодиёт тармоқларини суғурта хизматлари билан қамраб олиш муҳимлиги қайд этилди. Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини суғурталаш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан субсидиялаш механизмларини жорий этиш бўйича кўрсатма берилди.

Миллий суғурта компанияларининг халқаро молия бозорларига чиқишини таъминлаш, илғор корпоратив бошқарув тизимини жорий қилиш орқали халқаро рейтинглар олиш бўйича ҳам аниқ вазифалар белгиланди.

Суғурта соҳасида замонавий кадрлар тайёрлаш, мутахассисларни нуфузли хорижий билим юртларида ўқитиш ва етакчи компанияларда малакасини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Мамлакатимизда мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий қилиш ҳақида сўз борар экан, давлатимиз раҳбари бунга пухта тайёргарлик кўриш, тиббий хизматларнинг минимал ижтимоий пакетини шакллантириш кераклигини таъкидлади.


Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро цирк санъати фестивалида ўзбекистонлик цирк усталари иккинчи ўринни эгаллади

Автомобиллар ойналарини парда билан тўсишга рухсат бериш бўйича таклиф киритилди

Хоразм вилоятида амалга оширилаётган қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳасининг бориши юзасидан музокара бўлиб ўтди.

Сайёр қабул: Мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми

expo
Боглиш маколалар