Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ЮНЕСКО тадқиқотчиси Ўзбекистондаги таълим соҳаси ҳақида фикр билдирди
25-06-2019 10:53 0 558 Рейтинг1 Чоп этиш

ЮНЕСКО тадқиқотчиси Ўзбекистондаги таълим соҳаси ҳақида фикр билдирди

ЮНЕСКО тадқиқотчиси Ўзбекистондаги таълим соҳаси ҳақида фикр билдирди

Қирғизистонда Германиянинг DVV International ташкилоти томонидан ташкил этилган “Central Asian Adult education Forum 2019” халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. ЎзА мухбири ЮНЕСКОнинг Халқаро англашув таълимоти бўйича Сеулдаги Осиё ва Тинч океани ҳудудий марказини олти йил давомида бошқарган, айни пайтда таълим бўйича халқаро мутахассис-консультанти жаноб Чонг Утак билан суҳбатлашди.

– Ўзбекистонда таълим соҳаси бўйича уч вазирлик фаолият олиб боради, – деди жаноб Чонг Утак. – Мактабгача таълим, Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари. Бу, албатта, Ўзбекистоннинг ўзига хос йўли. Мен уни тўғри ёки нотўғри, дейиш фикридан узоқман, аммо мен бир қанча давлатлар таълим соҳасини ўрганган ва тадқиқот олиб борган таълим соҳаси бўйича мутахассис сифатида мазкур вазирликлар кўп мамлакатларда ягона вазирлик сифатида бирлаштирилганини кўрганман. Уларда мактабгача, мактаб, касб-ҳунар ва олий таълим бўйича департаментлар ташкил этилган. Хусусан, Жанубий Кореяда ҳам ягона Таълим вазирлиги мавжуд бўлиб, унинг вилоятлар бўйича вазир ўринбосарлари овоз бериш йўли билан сайланади. ЮНЕСКО маълумотига кўра, Ўзбекистонда боғча, мактаб ва олий таълимда таҳсил олувчи аҳоли 7 миллиондан зиёд. Кореяда таълим олувчи аҳоли сони бундан кўпроқ бўлишига қарамасдан уларни ягона Таълим вазирлиги бошқариб келади. Ягона тизим орқали эса катта натижаларга эришиш мумкин.

Шунингдек, айрим давлатларда таълим соҳасига масъул вазир Бош вазир ўринбосари мавқеига тенглаштирилган. Сабаби таълим тизимида бошқа вазирликларнинг ҳам иштироки ва ҳиссаси муҳим. Масалан, соғлиқ бўйича соғлиқни сақлаш, спорт бўйича спорт вазирликларининг ҳам жавобгарлиги катта. Таълим вазирининг Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилиши ушбу вазирликлар ўртасида муносабат ва назоратнинг шаклланишида ёрдам беради. Хусусан, Кореяда ҳам таълим тизими шу тарзда ташкиллаштирилган ва унинг амалиётдаги самараси ҳам қониқарли. Таълим тизими жаҳондаги етакчилардан ҳисобланган Жанубий Кореянинг таълим тизими айнан шундай ташкил этилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

expo
Боглиш маколалар