Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мустақил омбудсман ташкил этилади
20-06-2019 14:48 0 751 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мустақил омбудсман ташкил этилади

Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мустақил омбудсман ташкил  этилади

Тошкентда “Ўзбекистонда Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг бажарилишини ташкил этиш масааллари бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш иш натижаларини сарҳисоб қилиш учун йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда мустақил Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Омбудсманни ташкил этиш масаласи Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ ваколатхонасининг раҳбари Саша Грауманн томонидан илгари сурилди.

-Мазкур Обмбудсман Парламентга ҳисобот бериб, унинг асосий вазифаси ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилади. Шу билан бирга улар болалаларнинг ўзи ва уларнинг номидан тақдим этилаётган шикоятлар билан ишлаш механизмини янада кучайтиради, деди Саша Грауманн.

Жорий йилда “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг қабул қилинганлигига 30 йил тўлади. 1989 йилда имзоланган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейин ратификация қилган энг биринчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлардан ҳисобланади. 1992 йилда мазкур Конвенцияга қўшилиб, Ўзбекистон бола ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича бир қанча халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларни ўз зиммасига олди. Бундан ташқари, Конвенция қоидаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар ташкилотининг бола ҳуқуқлари бўйича Қўмитасига Конвенциянинг бажарилиши тўғрисида доимий равишда ҳисоботлар ҳам тақдим этиб туради. Бола ҳуқуқлари соҳасида қонунчиликнинг асосини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ташкил этади.
Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мустақил омбудсман ташкил  этилади

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра болалар ота-оналарининг келиб чиқиши ва фуқаролик ҳолатидан қатъий назар қонун олдида тенгдирлар. Конвенция талабларига мувофиқ бола ҳуқуқларини мустаҳкамлаган ва уларнинг ҳимоя килиниш шаклларини такомиллаштирган Фуқаролик ва Оила Кодексларининг қабул қилиниши бола ҳуқуқлари ҳимояси бўйича қонунчилик ривожига жиддий ҳисса қўшди. Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенция БМТнинг болаликни муҳофазалаш бобидаги энг универсал ҳужжати ҳисобланади. Унда мустаҳкамлаб қўйилган бола ҳуқуқ ва манфаатларининг барча қирраларини “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қамраб олган. Аммо шунга қарамай мамлакатда ҳануз бола ҳуқуқларини бузилиши кузатилмоқда.

Бугунги кунда болалар Омбудсмани Россия, Боливия,Бельгия, Австрия, Сербия, Эстония, Недерландия, Тожикистон ва бошқа қатор мамлакатларда мавжуд. Унинг пайдо бўлиши асосан дунё мамлакатлари Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилишгани бўлса, яна бир сабаблардан бир жаҳонда болаларнинг ижтимоий ҳимояланмаганлиги ортиб бораётганлигидир. Масалан, Буюк Британияда Болалар Омбудсмени мустақил институт бўлиб, Буюк Британияда ҳеч бир давлат орган, ҳаттоки Парламентга ҳам бўйсинмайди. 2019 йил 22 апрель куни Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев томонидан “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4296-сонли қарори имзоланиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонунга ушбу қарордан келиб чиқадиган ҳамда унинг фаолиятини янада такомиллаштиришга ва жамоатчиликнинг кенг иштирок этишини таъминлашга қаратилган ўзгартиришларни киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини белгиланган тартибда киритиш тавсия этилди.
Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мустақил омбудсман ташкил  этилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) котибияти мудири Саидбек Азимовнинг фикрича, ташкил этиладиган Болалар Омбудсмани аввало болалар ҳуқуқлари ҳимоясининг парламент назоратини таъминлайди. Вояга етмаганларнинг яшаш шароитлари ўрганилади, болаларнинг индивидуал шикоятлари бўйича суриштирув олиб боради, ҳамда мамлакатдаги мавжуд бола ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар фаолиятини тўлдиради. Болалар Омбудсмани мамлакат парламенти олдида доимо ҳисобот бериб, Ўзбекитонда давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан болаларнинг ҳуқуқларини ҳимояси қандай амалга оширилаётганини назорат қилиб боради.
Наргис Қосимова
журналист

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*