Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Импорт маҳсулотлари реализациясида ҳам тушумларни пасайтириб кўрсатиш ҳолатлари учрамоқда, кунлик тушум миқдори 5 баробаргача камайтириб кўрсатилган
12-06-2019 14:52 0 384 Рейтинг0 Чоп этиш

Импорт маҳсулотлари реализациясида ҳам тушумларни пасайтириб кўрсатиш ҳолатлари учрамоқда, кунлик тушум миқдори 5 баробаргача камайтириб кўрсатилган

Импорт маҳсулотлари реализациясида ҳам тушумларни пасайтириб кўрсатиш ҳолатлари учрамоқда, кунлик тушум миқдори 5 баробаргача камайтириб кўрсатилган

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари иштирокида “Солиқ ислоҳотлари доирасида қўшилган қиймат солиғининг имплементация қилиниши ва қонунчиликка киритилган бошқа янгиликлар мазмуни-моҳияти” мавзусида брифинг ўтказилди.

Брифингда таъкидланганидек, ҚҚС тўловчиларининг тоифаларини кенгайтириш ҳисобига солиқ юкининг ошиши ва инфляция даражасининг ўсиши солиқ соҳасидаги ислоҳотлар жараёнидаги баҳсли масалалардан бири бўлиб келган. Шу билан бирга, кўп йиллар давомида биз солиқ сиёсатининг самарадорлиги паст бўлишига, юқори даражали солиқ юкининг сақланиб қолишига ва хуфиёна иқтисодиёт авж олишига кўз юмиб келдик. Энг ачинарлиси, шу вақтгача қўшилган қиймат занжирининг узилиши маҳаллий маҳсулотлар нархининг ташқи бозорлардагирақобатбардошлилигига салбий таъсир кўрсатиб келди.

2018 йилда 350 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектидан фақатгина 7,1мингтаси (2%) ҚҚС тўловчиси бўлган. Айнан Солиқ ислоҳотлари концепцияси самарасида ушбу муаммо ҳал этилиб, кичик ва йирик бизнес субъектлари учун адолатли солиққа тортиш тизими шакллантирилмоқда. Концепция қабул қилиниш арафасидаги дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 17 мингта ҚҚС тўловчилари пайдо бўлишини ва уларнинг сони 25 мингтага етказилишини тахмин қилган бўлсак, ҳозирга келиб бу рақам 40 мингдан ортиқни ташкил қилмоқда ва шундан4 мингта солиқ тўловчи ихтиёрий равишда ҚҚС тўловчисига айланди.
Импорт маҳсулотлари реализациясида ҳам тушумларни пасайтириб кўрсатиш ҳолатлари учрамоқда, кунлик тушум миқдори 5 баробаргача камайтириб кўрсатилган

Брифингда ДСҚ масъул ходимлари томонидан қайд этилганидек, 1 миллиард сўм (120 минг АҚШ доллари атрофида) катта ва кичик корхоналар ўртасидаги тафовутни аниқлаш имконини берадиган мақбул миқдордир.
Мисол учун, бу кўрсаткични хорижий давлатларда кузатилаётган амалиёт билан таққослаганда, уларда биздан ҳам паст суммадаги чегара, хусусан, Россия Федерациясида – 30 минг АҚШ доллари, Туркияда – 25 минг АҚШ доллари этиб белгиланганини кўриш мумкин.
Мамлакатимизда қўшилган қиймат солиғи бўйича етарлича амалий кўникмалар мавжуд эмаслиги сабабли бу борада Европа мамлакатларининг, шу жумладан, Буюк Британия тажрибаси ўрганилди ва унга мувофиқ, 2021 йил 1 январига қадар ўтиш давридаги чоралар сифатида 4 фоиздан 15 фоизгача камайтирилган ставка билан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди.

Ушбу тартибнинг ўзига хос хусусияти шундаки, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтган субъект учун қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш ҳуқуқи берилмайди. Шу ўринда ижтимоий соҳа ҳам эътибордан четда қолмаганини қайд этиш жоиз.Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳсулотлар нархи ўсишининг олдини олиш мақсадида Солиқ кодексининг 208-моддасига тегишли ўзгартишлар киритилиб, унга кўра, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси рўйхатига асосан қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.Ушбу рўйхатдан гўшт, балиқ, картошка, пиёз, тухум, гуруч, шакар, нон, сут жой олган.Куни кеча эса, ушбу рўйхатга яна картошка уруғи ҳам киритилди.

Бундан ташқари, ҚҚС тўловининг қайтарилиши учун солиқ идораларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати қисқартирилиб, бугунги кунда уларни электрон кўринишда тақдим этиш имконияти яратилган. Солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида электрон ҳисобварақ-фактуралар жорий этилди ва ҳозиргача уни 16 мингдан ортиқ солиқ тўловчилар ўз фаолиятида қўллади. Ушбу ҳисобварақ-фактураларда акс этган жами солиқ суммаси 5 трлн. сўмни ташкил этди.

Ҳозирда фаолиятимизнинг устувор йўналиши бу солиқ тўловчиларга мазкур солиқ тартибининг мазмун-моҳиятини ва уни қўллаш тартибини тўлақонли етказиб беришдан иборат.Ушбу мақсад йўлида давлат солиқ хизмати органлари томонидан “Маслаҳат хизмати ойнаси” ташкил этилди ва махсус методик қўлланмалар тайёрланди, ҚҚСни тўлашга ўтишда зарур ёрдам кўрсатиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. ҚҚС маъмуриятчилигини такомиллаштиришнинг яна бир муҳим жиҳати ноқонуний даромад топиш ва солиқларни тўлашдан бўйин товлайдиган шахсларга қарши курашишга қаратилган.

ДСҚ солиқ тўловчилар томонидан қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида маълумот мавжуд бўлиб, бу маълумотлар 43 та ташқи манбадан олинади. Амалий саъй-ҳаракатлар натижасида қисқа муддат ичида, яъни сўнгги 2 ҳафта мобайнида ўртача 40,0 млрд. сўмлик ҚҚС ҳисоботларидаги камчиликларни аниқлаш ва бартараф этишга эришилди. Импорт маҳсулотлари реализациясида ҳам тушумларни пасайтириб кўрсатиш ҳолатлари учрамоқда, кунлик тушум миқдори 5 баробаргача камайтириб кўрсатилган. Шунга қарамай, ҳозирда солиқ органларининг фаолияти солиқ тўловчиларни маъмурий жавобгарликка тортиш эмас, балки уларнинг хатоларини биргаликда тузатиш ва ишончли ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишга асосланган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Комил Алламжонов: фуқароларнинг турк сериалларидан норозилиги ортиб бориши кузатилмоқда

Корхоналар талабига кўра кечки олий таълим очилиб, унга талабалар имтиҳонсиз қабул қилинади

Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

expo
Боглиш маколалар