Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Паркентда анъанавий сайёр қабул ўтказилди.
31-05-2019 13:32 0 626 Рейтинг1 Чоп этиш

Паркентда анъанавий сайёр қабул ўтказилди.

Тошкент вилоятининг Паркент туманида Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари ва вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Паркентда анъанавий сайёр қабул ўтказилди.

Оммавий сайёр қабулда вилоят сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот масъуллари, вилоятнинг барча туманларидан вакиллар иштирок этишдилар.
Тадбирда Давлат солиқ қўмитаси Раиси ўринбосари Алимжон Файзибаев раҳбарлиги остида Нурафшон шаҳрида истиқомат қилувчи 3 нафар фуқароларга яъни: Ойбек МФЙ, Истироҳат кўчаси, 55-уйда яшовчи фуқаро Зулхумор Саримсоқова ногиронлиги бўлган турмуш ўртоғига аравача ва Тошкент тиббиёт академиясида даволаниши учун ордер, Учқун МФЙ, Гўзал кўчаси, 34-уйда истиқомат қилувчи Бурхон Холдоровнинг 2 нафар ногирон фарзандини даволатиш учун дори-дармонлар,

Паркентда анъанавий сайёр қабул ўтказилди.

Учқун МФЙ, Учқун кўчаси, 7-уйда истиқомат қилувчи Собира Агзамовага газ ҳисоблагич берилди. Шунингдек, Зангиота тумани, Саҳоват МФЙ, А.Навоий кўчаси, 4-уйда истиқомат қилувчи кам таъминланган оила сифатида рўйҳатдан ўтган Муҳаммад Бекитовга телевизор тантанали равишда топширилди.

Бизнинг асосий мақадимиз, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш –дейди, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Абдужалил Қурбонов.

Тадбирда Қибрай, Тошкент, Юқоричирчиқ, Қўйичирчиқ туманлари ва Оҳангарон шаҳридан ташриф буюрган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 5 нафар ногиронлиги мавжуд фуқароларга ногиронлик аравачалари, микротўлқинли печлар, совутгичлар (вентеляторлар) берилди.

Қабулга келувчи фуқароларнинг 4 нафари туман кадастр бўлимларига ўзлари яшаб турган уй-жойларига эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи кадастр хужжатларини олиш ёки тиклаш мақсадида бир неча марта мурожаат қилганлар ва бу мурожаат ҳанузгача ўз ечимини топмаган.

Паркентда анъанавий сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулда 4-сектор раҳбари томонидан ушбу масалага барҳам берилиб, фуқаролар ўй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи хужжатларни олишди.

- Бугун менинг ҳам мурожаатим ижобий ҳал этилди. Ҳанузгача яшаб турган уйимга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи кадастр хужжатларим йўқ эди. Ҳозир мана шу хужжатни олдим -дейди, Нурафшон шаҳрида яшовчи Гавҳар Холматова кўзларида ёш билан. Икки йиллик овворагарчилигим бир соатда ҳал бўлди. Менга яқиндан ёрдам берган 4-сектор ишчи гуруҳига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Сайёр қабулда 242 нафардан ортиқ фуқаролар 198 та муаммоли масалалар билан мурожаат этдилар, шундан 150 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди. 39 нафар фуқароларнинг масалалари ечим топилиши бўйича бошқа ташкилотларга йўналтирилди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

Йўл-патруль хизмати инспекторига фаол қаршилик кўрсатган фуқаро ўн ойга қамалди

expo
Боглиш маколалар