Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёев: Сурхондарё вилояти салоҳиятининг ҳали ўндан бири ҳам ишга солинмаган
01-05-2019 13:25 0 760 Рейтинг1 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев: Сурхондарё вилояти салоҳиятининг ҳали ўндан бири ҳам ишга солинмаган

Шавкат Мирзиёев: Сурхондарё вилояти салоҳиятининг ҳали ўндан бири ҳам ишга солинмаган

Термиз шаҳрида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев сессияни очиқ мулоқот тарзида ўтказишни таклиф қилди.

- Ҳақиқий аҳволни гапирган одам бизга дўст. Учрашувимиз ҳамма масалаларни жой жойига қўйиш бўйича фойдали бўлсин, - деди давлатимиз раҳбари

Президентимиз фойдали қазилмаларга бой, уч мартагача ҳосил олса бўладиган табиий шароитга эга, аҳолиси меҳнатсевар Сурхондарё вилояти салоҳиятининг ҳали ўндан бири ҳам ишга солинмаганини қайд этди. Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот мамлакатимиз кўрсаткичидан 2,3 баробар, хизмат кўрсатиш 2 баробар, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш 8 баробар кам эканини кўрсатиб ўтди. Вилоятда иқтисодий фаол аҳолининг 10 фоизи ишсиз, тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 54 фоиз экани танқид қилинди.

Шу каби масалаларни ҳал этиш, вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида 2019-2020 йиллар учун умумий қиймати 23 триллион 632 миллиард сўм бўлган 649 инвестиция лойиҳаси режалаштирилган. Булар доирасида 2,2 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, 11 минг 500 та иш ўрни яратиш мўлажалланган.

Сурхондарёнинг ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларидан келиб чиқиб, чет элдан инвестиция олиб келиб, замонавий корхоналар ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли ва маҳаллий бюджетлар даромадини кўпайтириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Шавкат Мирзиёев: Сурхондарё вилояти салоҳиятининг ҳали ўндан бири ҳам ишга солинмаган


ЎзА ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар